Ўзбекистон

Ўзбекистонда “Ҳар бир маҳалла — футбол майдони” дастури йўлга қўйилади

Дастур доирасида “Маҳалла лигаси” ташкил этилади. Унда 12–17 ёшли ўғил-қизлардан иборат маҳалла футбол жамоалари тузилади.

Ўзбекистонда “Ҳар бир маҳалла — футбол майдони” дастури йўлга қўйилади

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда футболни ривожлантириш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар натижасида ҳаваскор ва профессионал футболчилар сони кескин ошганини маълум қилди.

 

Давлат раҳбари футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан учрашувда спорт, хусусан футболга қаратилган эътибор ва яратилган инфратузилма бугунги ютуқларга мустаҳкам замин бўлганини таъкидлади.

 

Қайд этилишича, сўнгги йилларда ҳудудларда 200 дан ортиқ йирик спорт иншооти, қарийб 4 мингта хусусий спорт клуби фаолият бошлаган. Шунингдек, 1,5 мингдан зиёд маҳаллада спорт майдончалари барпо этилган.

 

Пойтахтда замонавий Олимпия шаҳарчаси қурилиб, Юқори Чирчиқ туманида “Миллий футбол маркази” ишга туширилган. Ҳар бир вилоятда профессионал футбол академияси ва футбол мактаблари ташкил этилган.

 

Президентнинг айтишича, амалга оширилган ишлар натижасида ҳаваскор футболчилар сони 5 миллион нафарга етган. Футбол билан мунтазам шуғулланувчилар сони 1 миллион 300 мингдан ошган бўлса, профессионал футболчилар сони 17 минг нафарга етган.

 

Давлат раҳбари футбол тизимида коррупция ва таниш-билишчиликка барҳам берилганини ҳам қайд этди.

 

“Энг асосийси, футболда коррупция ва таниш-билишчилик деган иллатларга барҳам берилди. Очиқ ва шаффоф тизим яратилди. Бу энг иқтидорли ёшларни, ростакам истеъдодларни катта майдонга олиб чиқди”, — деди Шавкат Мирзиёев.

 

Президент футбол нафақат профессионал спорт тури, балки ёшлар тарбияси, соғлом турмуш тарзи, интизом ва ватанпарварлик мактаби бўлишини таъкидлади.

 

Шу муносабат билан Ўзбекистонда “Ҳар бир маҳалла — футбол майдони” дастури бошланиши маълум қилинди. Унга кўра, дастур умуммиллий ҳаракатга айлантирилади ва ҳар бир маҳаллада болалар учун футбол билан шуғулланиш имкониятлари кенгайтирилади.

 

Дастур доирасида “Маҳалла лигаси” ташкил этилади. Унда 12–17 ёшли ўғил-қизлардан иборат маҳалла футбол жамоалари тузилади.

 

Ҳар йили ҳаваскор футболчилар ўртасида “маҳалла — туман — вилоят — республика” босқичларидан иборат мусобақалар ўтказилади.

 

Президентнинг таъкидлашича, “Маҳалла лигаси” профессионал футбол клублари учун иқтидорли ёшларни саралаб олишда муҳим база вазифасини бажаради.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси иштирокчиларини табриклади

Президент Ўзбекистон шахматчиларининг халқаро майдондаги ютуқлари ва мамлакатда шахматни ривожлантириш борасидаги ишларни қайд этди.

custom img

76 та сохта “права”: ЙҲХБ биносидаги схема очилди

Улар эски гувоҳномасини алмаштиришга келган фуқароларнинг маълумотларини сохталаштирган.

custom img

“Атиргул” кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди

Маросимда уюшмага янги қабул қилинган 25 нафар аёл журналистга ҳам аъзолик гувоҳномалари топширилди.

custom img

63 ва 58 ёш: пенсия ёши ўзгарадими?

Ўзбекистонда пенсия ёшини босқичма-босқич ошириш таклиф қилинмоқда.

custom img

Ўзбекистон дипломи Европага йўл очадими?

Ўзбекистонда олий таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш кўлами кенгайтирилади.

custom img

Ўзбекистон ва БМТ Туризм: 2027 йил халқаро очилиш маросими Тошкентда ўтказилади

Ўзбекистон ва БМТ барқарор туризмни ривожлантириш бўйича ҳамкорликни кучайтиради.

custom img

Бухородаги нефть омборида ёнғин: 3 фуқаро жароҳатланди

Ёнғин оқибатида омбордаги битта ёқилғи резервуари ёниб, зарарланган.

custom img

Ҳарбий хизмат олдидан тиббий текширув: наркотик истеъмоли махсус тест орқали аниқланади

Ижобий натижа қайд этилган ёки намуна топширишдан бош тортганлар ҳарбий-тиббий кўрикка қўйилмайди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"