Жаҳон

Ғазога ёрдам олиб кетаётган фаоллар Исроил аскарларини зўравонликда ва жинсий тажовузда айблади

Айрим фаолларнинг қовурға ва қўллари синдирилган, электрошокер қўлланиши оқибатида кўз ва қулоқларидан жиддий жароҳатлар олган.

Ғазога ёрдам олиб кетаётган фаоллар Исроил аскарларини зўравонликда ва жинсий тажовузда айблади

Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдамини етказишга уринган флотилия иштирокчилари Исроил ҳибсида қийноқлар, калтаклаш ва жинсий зўравонликка дуч келганини билдирди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

Ташкилотчилар маълумотига кўра, камида 15 киши жинсий тажовуз, жумладан зўрлаш ҳолатлари ҳақида хабар берган.

 

Исроил қамоқхона хизмати эса барча айбловларни рад этди. Reuters агентлиги мазкур даъволарни мустақил равишда тасдиқлай олмаганини билдирди.

 

Маълум қилинишича, сешанба куни Исроил ҳарбийлари халқаро сувларда Ғазога ёрдам олиб киришга уринаётган 50 та кемадаги 430 кишини қўлга олган.

 

"Global Sumud Flotilla" ташкилотчилари Telegram'даги баёнотида айрим фаоллар яқин масофадан резина ўқлар билан отилгани, ўнлаб одамларнинг суяклари сингани ва жинсий тажовузга учраганини билдирган.

 

“Камида 15 та жинсий тажовуз, жумладан зўрлаш ҳолати қайд этилди. Одамларга яқин масофадан резина ўқлар билан ўқ узилган. Ўнлаб кишиларнинг суяклари синган”, — дейилади баёнотда.

 

Ташкилотчилар бу ҳолатлар фаластинлик маҳбусларга нисбатан ҳар куни қўлланаётган зўравонликларнинг бир қисми эканини ҳам таъкидлаган.

 

Исроил қамоқхона хизмати вакили эса айбловларни “ёлғон ва мутлақо асоссиз” деб атади.

 

“Барча маҳбуслар қонун асосида, уларнинг асосий ҳуқуқлари таъминланган ҳолда сақланаду. Уларга тиббий ёрдам профессионал хулоса ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўрсатмаларига мувофиқ кўрсатилади”, — дейилади Исроил томони баёнотида.

 

Италиялик иқтисодчи Лука Поджи Реутерсъга берган интервьюсида флотилия иштирокчилари ечинтирилгани, ерга улоқтирилгани ва калтакланганини айтди.

 

“Кўпчилигимизга электрошокер ишлатилди, айримлар жинсий тажовузга учради, айримларга эса адвокат билан учрашишга рухсат берилмади”, — деди у.

 

Италиялик фаол Илариа Манкосунинг сўзларига кўра, қўлга олинганлар иккита “қамоқхона кемаси”га олиб чиқилган. Улардан бирида сақланган фаолларга нисбатан янада кучли зўравонлик ишлатилган.

 

Унинг айтишича, одамлар контейнерларга қамаб қўйилган ва беш нафар аскар томонидан калтакланган. Айримларда қовурға ва қўл синишлари кузатилган, электрошокер қўлланиши оқибатида кўз ва қулоқдан жиддий жароҳатлар олинган.

 

Фаоллар икки кун давомида санитария талабларига жавоб бермайдиган кемаларда сақланганини билдирган. Улар кийимларининг катта қисмидан маҳрум этилган ва тунлари совуқдан ҳимояланиш учун картон ҳамда пластиклардан фойдаланишга мажбур бўлган.

 

Манкосунинг айтишича, қуруқликка олиб чиқилгач, улар бир неча соат тиз чўктириб қўйилган, гапирган ёки ҳаракатланганларга тепиш ва туртиш ишлатилган. Кейинчалик эса ухлатмаслик мақсадида мунтазам равишда бир хонадан бошқасига кўчириб турилган.

 

Италия прокуратураси одам ўғирлаш, қийноқ ва жинсий тажовуз эҳтимоли юзасидан тергов бошлаган. Яқин кунларда Италияга қайтган фаолларнинг кўрсатмалари олинади.

 

Германия Ташқи ишлар вазирлиги айрим немис фуқаролари жароҳатланганини тасдиқлаб, уларга нисбатан инсоний муносабатда бўлиш “мутлақ устувор вазифа” эканини маълум қилди. Вазирлик айрим айбловларни “жиддий” деб атаган.

 

Франциялик фаолларни қайтариш билан шуғулланган Сабрина Шарик Реутерсъга беш нафар Франция фуқароси Туркияда шифохонага ётқизилганини айтди. Айримларда қовурға ва умуртқа синишлари аниқланган.

 

Унинг сўзларига кўра, айрим фаоллар зўрлашни ҳам ўз ичига олган жинсий зўравонлик бўйича батафсил кўрсатма берган.

 

Reuters томонидан тасдиқланган Instagram постида франциялик Адриэн Жоуэн танасидаги кўкаришларни намойиш қилган.

 

Фаоллар зўравонликларнинг бир қисми Исроил ҳарбий-денгиз кучлари томонидан кемалар тўхтатилган пайтда денгизда, қолган қисми эса Исроилдаги ҳибс ва қамоқ давомида содир бўлганини айтмоқда.

 

Испания ташқи ишлар вазири Жосе Мануэл Албарес 44 нафар испаниялик флотилия иштирокчиси Истанбул орқали Мадрид ва Барселонага қайтишини маълум қилди. Уларнинг тўрт нафари жароҳатлар сабаб тиббий ёрдам олган.

 

Воқеа ортидан Ғарб давлатлари Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвирнинг қамоқхонада ерга босиб ётқизилган фаолларни масхара қилгани акс этган видеога нисбатан кескин норозилик билдирган.

 

Италия ташқи ишлар вазири Антонио Тажани Европа Иттифоқи давлатлари Бен-Гвирга қарши санкциялар жорий этиш масаласини муҳокама қилаётганини маълум қилди.

 

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Кая Каллас эса ўтган йили Бен-Гвир ва яна бир исроиллик вазирга қарши санкциялар жорий этишни таклиф қилган, бироқ ташаббус EИга аъзо барча 27 давлат томонидан қўллаб-қувватланмаган эди.

 

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған Ғазога гуманитар ёрдам олиб кетаётган “Global Sumud Flotilla” флотилиясига қарши Исроил ҳаракатларини кескин қоралаб, халқаро ҳамжамиятни Исроилнинг ҳаракатларига қарши чора кўришга чақирганди.

custom img

Европада ноаниқлик кучайди: АҚШ Полшага 5 минг нафар аскар юбормоқда

NATO бош котиби мазкур қарорни қўллаб-қувватлаб, Европа давлатлари АҚШга қарамликни камайтириши зарурлигини таъкидлади.

custom img

Тинчлик кенгаши Ғазони тиклаш бўйича 15 банддан иборат режасини тақдим этди

Режада ХАМАСни босқичма-босқич қуролсизлантириш ва Исроил қўшинларини ҳудуддан олиб чиқиш назарда тутилган.

custom img

Туркий дунё ва сунъий интеллект

Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти раҳбарларининг сунъий интеллект ва рақамли ривожланишга бағишланган норасмий саммити бўлиб ўтди.

custom img

Хитой АҚШ босими остида Кубани кучли қўллаб-қувватлашини билдирди

ТИВ вакили Гуо Сзякун Кубага қарши ташқи аралашув ва сиёсий босимларни қабул қилиб бўлмаслигини таъкидлади.

custom img

Илон Маск дунёдаги илк триллионерга айланиши мумкин

SpaceX'нинг бозор қиймати қарийб 1,75 триллион долларга баҳоланмоқда.

custom img

Афғонистонда энди 9 ёшли қизларга турмушга чиқишига рухсат берилди

Толибон раҳбарияти аёллар ҳуқуқлари “Ислом шариати асосида ҳимоя қилинаётганини” таъкидлаган.

custom img

Қозоғистон 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлар чекланади

Қозоғистон бу борада Австралия ва Европа давлатлари тажрибасини ўрганаётганини билдирган.

custom img

Афғонистонда оилалар тирик қолиш учун қизларини сотишга мажбур бўлмоқда — BBС

БМТ маълумотларига кўра, бу йил Афғонистонга ажратилган гуманитар ёрдам ҳажми ўтган йилга нисбатан қарийб 70 фоизга камайган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"