Жиноят

Жиззах ва Фарғонада мансабдор шахслар пора билан қўлга олинди

Жиззахда ҳокимлик мансабдори ишга жойлаштириш учун, Фарғонада банк ходими кредит расмийлаштириб бериш учун пул талаб қилган.

Жиззах ва Фарғонада мансабдор шахслар пора билан қўлга олинди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида ҳокимлик мансабдор ходими ер майдони ажратиб бериш ва ишга жойлаштириш эвазига пул талаб қилгани учун ушланди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, мансабдор шахс тадбиркорнинг ишончига кириб, туман мелиорация бўлими балансидаги 45 сотих ер майдонини яқин алоқалари орқали олиб беришни ва фуқаронинг 2002 йилда туғилган танишини маҳаллий МЧЖлардан бирига ишга жойлаштиришни ваъда қилган. Бунинг эвазига у 500 АҚШ доллари талаб қилган.

 

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мансабдор шахс сўралган пул маблағини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Терговга қадар текширув давомида у ушбу масалаларни ҳал қилиб бериш баҳонасида аввал ҳам 3,5 миллион сўм олиб, уни шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборгани аниқланган.

 

Яна бир ҳолатда, республикадаги хусусий акциядорлик тижорат банкларидан бирининг Фарғона банк хизматлари маркази раҳбари ҳам пора олишда қўлга тушган.

 

У тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқаронинг ишончига кириб, банк бош офисидаги танишлари орқали 2,5 миллиард сўм кредит ажратиб беришни ваъда қилган. Эвазига кредит суммасининг 5 фоизи — 125 миллион сўм талаб қилинган.

 

Тезкор тадбир давомида банк мансабдори сўралган маблағ ҳисобидан 10 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Сурхондарёда маст ҳолда тез ёрдам машинасини бошқарган ҳайдовчи 16 млн сўм жаримага тортилди

Шунингдек, у 3 йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилди.

custom img

Андижонда тақиқланган модда мавжуд оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди

Жами 11 килограмм “Кеtо Coffee Mix” маҳсулоти таркибида кучли таъсир қилувчи “сибутрамин” моддаси бўлган.

custom img

Сергели автомобиль бозорида 100 нафар олиб-сотарнинг фаолиятига чек қўйилди

Шунингдек, фуқароларни алдаб, йирик миқдордаги фирибгарлик содир этган икки шахс 8-9 йилга қамалди.

custom img

Фарғона ва Наманган вилоятларида қарийб 2 млрд сўмдан ортиқ қийматдаги ноқонуний дорилар аниқланди

Дори воситалари белгиланган тартибда олиб қўйилиб, ҳозирда экспертиза тайинланган.

custom img

Тошкент вилоятида сув насоси ичидан 1 кгга яқин синтетик гиёҳванд модда топилди

Ушбу шахс интернет орқали фаолият юритувчи наркодўконда “омборчи” вазифасида ишлаган.

custom img

Бухорода қорамол ўғриси ушланди

У қорамолни Gentra'га юклаб, олиб кетаётган бўлган.

custom img

Қашқадарёда текширувни “босди-босди” қилишни ваъда қилган ИИБ ходими ушланди

У диний мазмундаги тақиқланган материаллар бўйича текширувни ижобий ҳал қилиш учун пора сўраган.

custom img

Тошкентда нарколаборатория аниқланди

Манзилдан “Прегабалин”, “Тропикамид”, 16 кг “Трилон-Б” каби воситалар, прекурсорлар, катта миқдордаги капсула ва флаконлар олинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"