Жиноят

Тошкентда нарколаборатория аниқланди

Манзилдан “Прегабалин”, “Тропикамид”, 16 кг “Трилон-Б” каби воситалар, прекурсорлар, катта миқдордаги капсула ва флаконлар олинди.

Тошкентда нарколаборатория аниқланди

Чилонзорда нарколаборатория ташкил қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда 1996 йилда туғилган шахс бошқарувидаги “Спарк” автомашинаси Чилонзор туманида тўхтатилиб, текширилди.   

 

Натижада унинг салонида 15 дона капсулада “Прегабалин” кучли таъсир қилувчи моддаси борлиги маълум бўлди.

 

Сўнгра, тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу дориларни сотган 1991 йилда туғилган фуқаро ҳам қўлга олинди.

 

Аниқланишича, мазкур фуқаро Чилонзор туманидаги хонадонда нарколаборатория ташкил қилган бўлиб, ушбу манзилдан 955 гр ва 538 дона “Прегабалин”, 227 гр ва 28 дона “Тропикамид”, 16 кг “Трилон-Б” ҳамда синтетик наркотиклар тайёрлашда фойдаланиладиган прекурсорлар, катта миқдордаги капсула ва флаконлар олинди.   

 

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

custom img

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

custom img

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

custom img

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

custom img

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.

custom img

“Фоизсиз кредит” тузоғи: 400 дан ортиқ киши алданди

Тошкент вилоятида фуқароларга фоизсиз кредит олиб беришни ваъда қилиб, уларнинг пулини ўзлаштирган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"