Жаҳон

Россия Арманистондаги элчисини маслаҳатлашув учун Москвага чақириб олди

Мазкур қарор Арманистон раҳбариятининг Европа Иттифоқи билан интеграцияни чуқурлаштиришга қаратилган қадамлари фонида қабул қилинган.

Россия Арманистондаги элчисини маслаҳатлашув учун Москвага чақириб олди

Россия Арманистоннинг Европа Иттифоқи билан яқинлашувига нисбатан норозилигини билдириб, мамлакатдаги элчиси Сергей Копиркинни маслаҳатлашувлар учун Москвага чақириб олди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлигига таяниб, Reuters хабар берди.

 

Вазирлик баёнотига кўра, қарор Арманистон раҳбариятининг Европа Иттифоқи билан интеграцияни чуқурлаштиришга қаратилган қадамлари фонида қабул қилинган.

 

Қайд этилишича, қарийб 3 миллион аҳолига эга Арманистон Россиянинг анъанавий иттифоқчиларидан бири ҳисобланади. Мамлакат иқтисодий жиҳатдан Москва билан яқин алоқаларни сақлаб қолаётган бўлса-да, сўнгги йилларда Ғарб билан ҳамкорликни кенгайтиришга интилмоқда.

 

Шу билан бирга, ЕОИИ ҳам Арманистоннинг Европа Иттифоқига қўшилиш истаги юзасидан унинг ташкилотдаги аъзолиги масаласини қайта кўриб чиқиши мумкинлигини билдирган. Ташкилот вакиллари Ереванни мазкур масала бўйича референдум ўтказишга чақирган.

 

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг Европа Иттифоқи билан яқинлашув сиёсатини танқид қилиб, бу мамлакат учун жиддий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини билдирган.

 

Мамлакатда 7 июнь куни бўлиб ўтадиган парламент сайловлари арафасида ўтказилган жамоатчилик фикри сўровларига кўра, Бош вазир Никол Пашинян бошчилигидаги ғарбпараст сиёсий кучлар россияпараст мухолифатдан олдинда бормоқда.

 

Пашинян 2018 йилдаги инқилоб ортидан ҳокимиятга келган ва 2021 йилда қайта сайланган. Хабарларга кўра, АҚШ президенти Доналд Трамп ҳам уни қўллаб-қувватлаган.

 

Сўнгги йилларда Ереван ва Москва ўртасидаги муносабатларда таранглик кучайган. Арманистон Россияни қўшни Озарбайжон билан юзага келган можаролар чоғида мамлакат хавфсизлигини таъминлай олмаганликда айблаб келади. Икки давлат ўртасидаги асосий келишмовчилик узоқ йиллар давомида этник арманлар яшаган ва 2023 йилда Озарбайжон назоратига қайтган Нагорно-Карабакҳ ҳудуди билан боғлиқ бўлган.

 

Россия эса Ғарб давлатлари собиқ Совет Иттифоқи ҳудудида Москва таъсирини камайтириш мақсадида Арманистоннинг ички ва ташқи сиёсатига таъсир кўрсатишга уринаётганини таъкидламоқда.

 

Россия элчисининг маслаҳатлашувлар учун чақириб олиниши юзасидан Арманистон ҳукумати ҳозирча расмий баёнот бермади.

 

Европада 27 та авиарейсга бомба таҳдиди келиб тушди: қирувчи самолётлар ҳавога кўтарилди

Европада 27 та авиарейсга бомба таҳдиди келиб тушди: қирувчи самолётлар ҳавога кўтарилди

Ҳозирча таҳдидлар ортида ким тургани аниқланмаган, бироқ ҳодисалар Россияни Европадаги гибрид ҳужумларда айблаётган расмийларнинг хавотирларини кучайтирди.

Трампнинг оилавий бизнесидан Оқ уйдаги қурилишларгача: демократлар текширув ўтказмоқчи

Трампнинг оилавий бизнесидан Оқ уйдаги қурилишларгача: демократлар текширув ўтказмоқчи

Демократлар Конгрессда назоратини қўлга киритгач, АҚШ президенти, унинг оиласи ва маъмурияти фаолиятини бир қатор йўналишларда текширишни режалаштирмоқда.

АҚШдаги оралиқ сайловнинг бозорларга таъсири: доллар курси бир ой ичидаги энг паст даражага тушди

АҚШдаги оралиқ сайловнинг бозорларга таъсири: доллар курси бир ой ичидаги энг паст даражага тушди

Нефть нархи ва давлат облигациялари даромадлилиги пасайди, жаҳон фонд бозорларидаги акциялар қиймати эса ошди.

“Американинг енгилмаслиги ҳақидаги афсона йўқолди” — Хоманаий

“Американинг енгилмаслиги ҳақидаги афсона йўқолди” — Хоманаий

Эрон олий раҳбари АҚШ сайловларидан кейин ҳам Вашингтоннинг Эронга нисбатан сиёсати ўзгармаслигини айтди.

Швейцария санкциялар рўйхатини янгилади: Алишер Усмонов ундан чиқарилди

Швейцария санкциялар рўйхатини янгилади: Алишер Усмонов ундан чиқарилди

Россияга қарши чекловлар рўйхатига яна 254 та шахс ва ташкилот қўшилди.

Қирғизистонда энергетик ичимликлар тақиқланиши мумкин: Жапаров ҳукуматга топшириқ берди

Қирғизистонда энергетик ичимликлар тақиқланиши мумкин: Жапаров ҳукуматга топшириқ берди

2025 йилда мамалакатда 129 миллион банка, 2026 йилнинг биринчи ярмида эса қарийб 85,9 миллион банка энергетик ичимлик истеъмол қилинган.

Қурилишнинг илк босқичида уй сотиш мумкин эмас: янги тартиб жорий этилди

Қурилишнинг илк босқичида уй сотиш мумкин эмас: янги тартиб жорий этилди

Унга кўра, қурувчилар нолинчи цикл тугамагунча уй-жойларни сотиши, улушли иштирок шартномаларини тузиши ва лойиҳаларни реклама қилиши мумкин эмас.

Украина Россиянинг 14 та ҳудудига зарба берди: Белгородда уч киши ҳалок бўлди

Украина Россиянинг 14 та ҳудудига зарба берди: Белгородда уч киши ҳалок бўлди

Шу билан бирга, Россия қўшинларининг Украинага берган зарбалари бир нечта ҳудудда электр ва сув таъминотида узилишларга сабаб бўлди.