Жиноят

Сурхондарёда маст ҳолда тез ёрдам машинасини бошқарган ҳайдовчи 16 млн сўм жаримага тортилди

Шунингдек, у 3 йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилди.

Сурхондарёда маст ҳолда тез ёрдам машинасини бошқарган ҳайдовчи 16 млн сўм жаримага тортилди

Сурхондарё вилояти Ангор туманида тез ёрдам хизматида ишловчи ҳайдовчининг маст ҳолда хизмат автомобилини бошқаргани аниқланиб, унга нисбатан суд қарори чиқарилди. Бу ҳақда Сурхондарё ИИБ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, туман тиббиёт бирлашмасида ҳайдовчи бўлиб ишлаган 62 ёшли фуқаро 14 май куни соат 21:10 атрофида ўзига бириктирилган Damas русумли хизмат автомобилини спиртли ичимлик таъсирида бошқарган.

 

Ўтказилган текширувда ҳайдовчи алкотестер ёрдамида кўрикдан ўтказилган. Натижада унинг организмида 0,755 мг/л миқдорида алкоголь борлиги аниқланган.

 

Ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-моддаси асосида баённома расмийлаштирилиб, иш судга юборилган.

 

Жиноят ишлари бўйича Ангор туман суди ҳайдовчини айбдор деб топди. Суд қарорига кўра, у 3 йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилди ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари — 16 миллион 480 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.

custom img

Таиланддан Ўзбекистон ва қўшни давлатларга наркотик олиб ўтган трансмиллий жиноий тармоқ фош этилди

Тезкор тадбирлар давомида жами 34,58 килограмм наркотик модда мусодара қилиниб, уларни қабул қилиб олиши ва қайта ишлаши керак бўлган шахс ҳам қўлга олинди.

custom img

Когонда Кореяга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик аниқланди

Гумонланувчи юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали фуқарони ишга юбормоқчи бўлган.

custom img

Хоразмда Россиядан шоколад кўринишида юборилган гиёҳванд модда аниқланди

Тошкентда ҳам контрабанда йўли билан олиб кирилган гашишни олаётган шахс ушланди.

custom img

Сохта my.gov.uz сайти орқали 1 млрд сўмдан ортиқ маблағни ўзлаштирган жиноий гуруҳ ушланди

Улар сайтни сохталаштириб,  Instagram орқали “Компенсация расмийлаштириш маркази” номи остида ёлғон реклама тарқатган.

custom img

Теlegram'да наркошоп очган собиқ футболчи ушланди

У аввал ҳам шу турдаги жиноят учун судланган бўлишига қарамай, ноқонуний фаолиятини қайта йўлга қўйган.

custom img

Тошкент аэропортида икки аёл одам савдоси қурбони бўлишдан сақлаб қолинди

Улар Туркияда юқори даромадли иш топиш ваъдасига алданиб, Истанбулга йўл олганди.

custom img

Қаршида собиқ МФЙ раиси фуқаролар номига қарийб 200 млн сўмлик кредит расмийлаштиргани аниқланди

Собиқ раис ва унинг ўғли олти нафар фуқаронинг паспорт маълумотларидан фойдаланиб, уларнинг имзоларини сохталаштирган ва онлайн савдо дўконларидан кредит эвазига маиший техника олган.

custom img

Тошкентда офисдан 880 млн сўм ўғирлаган шахс қўлга олинди

Ўғирланган пуллар унинг яшаш хонадонидан топилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"