Жиноят

Фарғона ва Наманган вилоятларида қарийб 2 млрд сўмдан ортиқ қийматдаги ноқонуний дорилар аниқланди

Дори воситалари белгиланган тартибда олиб қўйилиб, ҳозирда экспертиза тайинланган.

Фарғона ва Наманган вилоятларида қарийб 2 млрд сўмдан ортиқ қийматдаги ноқонуний дорилар аниқланди

Фарғона ва Наманган вилоятларида катта миқдордаги ноқонуний дори воситалари аниқланди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда сифати кафолатланмаган дори воситаларининг муомалага киритилишининг олдини олиш мақсадида Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари Божхона органлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган.

 

Тадбир давомида Фарғона шаҳрида яшовчи 1987 йилда туғилган фуқаро “Газел” русумли юк автомобилида олиб келинган умумий қиймати 778 млн сўмлик, жами 38 турдаги 45 960 дона дори воситаларини ўз яшаш хонадонига тушираётган вақтида тўхтатиб қолинган. Ҳолат процессуал тартибда расмийлаштирилган.

 

Шунингдек, унинг хонадони кўздан кечирилганда 468 млн сўмлик 25 турдаги 16 535 дона дори воситалари меъёрий талабларга зид равишда сақланаётгани аниқланган.

 

Наманган вилоятида ҳам шунга ўхшаш ҳолат қайд этилди. Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ИЖҚКД, Божхона органлари ҳамда “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” ДМ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Наманган шаҳрида яшовчи 1995 ва 1993 йилларда туғилган икки нафар фуқаро ўз хонадонлари ҳамда Давлатобод туманидаги нотурар бинода хорижда ишлаб чиқарилган ва ноқонуний йўллар билан мамлакатга олиб кирилган дори воситаларини кейинчалик сотиш мақсадида сақлаб келгани аниқланган.

 

Кўздан кечириш жараёнида ушбу уч манзилдан тахминий қиймати 1 млрд сўмдан ортиқ бўлган жами 453 турдаги 32 528 қути дори воситалари белгиланган тартибда олиб қўйилган.

 

Ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича дори воситалари юзасидан экспертиза тайинланиб, суриштирув ишлари давом этмоқда.

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

Ёзёвон туманида 1 килограмм опий гиёҳвандлик воситасини сотишга уринган икки нафар шахс қўлга олинди.

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.