Жиноят

Андижонда тақиқланган модда мавжуд оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди

Жами 11 килограмм “Кеtо Coffee Mix” маҳсулоти таркибида кучли таъсир қилувчи “сибутрамин” моддаси бўлган.

Андижонда тақиқланган модда мавжуд оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди

Андижон вилоятида таркибида тақиқланган моддалар бўлган оздирувчи кофелар аниқланди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

 

Маълум қилинишича,  Марҳамат тумани марказидаги савдо мажмуасида 1991 йилда туғилган фуқаро шартли харидорга 900 дона “Кеto Coffee Mix” маҳсулотини 6 миллион сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Мазкур маҳсулотлар Андижон шаҳридаги “Жаҳон савдо комплекси” ҳудудида жойлашган дўкондан харид қилингани аниқланган. Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, Андижон шаҳрида яшовчи 1987 йилда туғилган фуқарога тегишли савдо нуқтасида текширув ўтказилди.

 

Натижада ушбу дўкондан жами 480 дона “Кето Coffee Mix” маҳсулоти мусодара қилинди.

 

Мутахассислар хулосасига кўра, ашёвий далил сифатида олинган жами 11 килограмм “Кеto Coffee Mix” маҳсулоти таркибида кучли таъсир қилувчи “сибутрамин” моддаси мавжуд бўлиб, унинг Ўзбекистон ҳудудидаги муомаласи тақиқланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

Ёзёвон туманида 1 килограмм опий гиёҳвандлик воситасини сотишга уринган икки нафар шахс қўлга олинди.

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.