Жиноят

Тошкент вилоятида сув насоси ичидан 1 кгга яқин синтетик гиёҳванд модда топилди

Ушбу шахс интернет орқали фаолият юритувчи наркодўконда “омборчи” вазифасида ишлаган.

Тошкент вилоятида сув насоси ичидан 1 кгга яқин синтетик гиёҳванд модда топилди

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида сув насоси қурилмаси ичига яширилган синтетик гиёҳвандлик моддаси аниқланди. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uz'га хабар берди.

 

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда аввалдан кузатувда бўлган, 1994 йилда Қорақалпоғистонда туғилган фуқаро қўлга олинган. Ундан хориждан юборилган сув насоси қурилмаси тегишли тартибда олиб қўйилган.

 

Қурилма холислар иштирокида текширилганда, унинг ичига қарийб 968 грамм “Альфа ПВП” синтетик гиёҳвандлик воситаси яширилгани маълум бўлган.

 

Шунингдек, тезкор тадбир давомида фуқаронинг Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида ижарада яшаб келган хонадони ҳам кўздан кечирилган. Ундан наркотик моддаларни ўлчаш ва қадоқлашда фойдаланилган 2 та электрон тарози, “зип” пакетлар ҳамда скотчлар топилиб, далилий ашё сифатида расмийлаштириб олинган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу шахс интернет орқали фаолият юритувчи наркодўконда “омборчи” вазифасида ишлаган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

custom img

Самарқандда эркак хотини ва божасини дўппослади

Расмий маълумотга кўра, воқеага эр-хотин ўртасида рашк сабаб келиб чиққан можаро сабаб бўлган.

custom img

Давлат рақамини яшириб ҳаракатланган "Матиз" ҳайдовчисига қонуний чора кўрилди

ЙҲХХ "Матиз" ҳайдовчиси ва ЙПХ ходими ўртасидаги тортишув юзасидан изоҳ берди.

custom img

“Ҳудудий электр тармоқлари” Андижон филиалининг 12 нафар ходимига нисбатан жиноят иши очилди

Филиалда электр ҳисоблагичлари билан боғлиқ қонунбузарликлар аниқланиб, ходимларга қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.

custom img

Жиззахда 100 минг сўм пора олган ППХ инспекторига 20,6 млн сўм жарима тайинланди

У икки йил муддатга ИИОда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

custom img

Тошкентда 18 ёшли қизни шантаж қилиб, 300 доллар талаб қилган йигит ушланди

У қизнинг шахсий фото ва видеоларини интернетда тарқатиш билан таҳдид қилиб, ундан пул ундиришга уринган.

custom img

Канада ва Кореяга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди

Гумонланувчилар ишга ва ўқишга юборишни ваъда қилиб, фуқаролардан минглаб АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

custom img

Афғонистондан дрон ёрдамида наркотик модда олиб ўтишга уриниш тўхтатилди

Тезкор тадбир давомида 2 килограмм 32 грамм опий мусодара қилинди.

custom img

Тошкентда Ҳиндистондан почта орқали юборилган кучли таъсир қилувчи дорилар тўхтатиб қолинди

Жўнатма ичида таркибида жами 1,8 килограмм “Прегабалин” кучли таъсир қилувчи моддаси мавжуд бўлган 6 минг дона капсула борлиги аниқланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"