Жиноят

Фарғонада фермер 3,7 гектар ерни 7 гектар деб сотмоқчи бўлди

У ер учун 20 минг доллардан ортиқ маблағ талаб қилган.

Фарғонада фермер 3,7 гектар ерни 7 гектар деб сотмоқчи бўлди

Фарғона вилояти Қўштепа туманида фермер хўжалиги раҳбари томонидан ер майдонини ноқонуний тарзда сотишга уриниш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Zamon.uz'га ДХХ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи фермер хўжалиги раҳбари харидорни хўжалик тасарруфидаги 3,7 гектар ерни гўёки 7 гектар деб ишонтириб, унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига у 20 минг доллар ҳамда 100 миллион сўм талаб қилган.

 

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фермер келишилган пул маблағининг 15 минг долларини учинчи шахс орқали олган вақтида қўлга олинган.

 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

custom img

Қашқадарёда лолазорни пайҳон қилган ҳайдовчилар жаримага тортилди

Ҳуқуқбузарларнинг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида жарима тайинланди.

custom img

Сирдарёда тақиқланган модда мавжуд оздирувчи қаҳвалар тўхтатиб қолинди

Ҳайдовчи мазкур маҳсулотларни 200 доллар эвазига божхонадан олиб ўтмоқчи бўлган.

custom img

Қашқадарёда кадастр ходими пора билан ушланди

Ходим фуқарога ер майдони учун қўлланилган жаримани бекор қилиб бермоқчи бўлган.

custom img

Фарғонада дарё бўйидан 50 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситалари топилди

Ҳозирда гиёҳвандлик воситаларига алоқадор шахсларни аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

custom img

Жиззахда ФВБ мансабдори пора билан ушланди

У ёнғин хавфсизлиги талабларини бузган муассаса раҳбаридан ишни судга оширмаслик учун пул талаб қилган.

custom img

Ўзбекистонда Афғонистондан олиб келинган қарийб 9 кг гиёҳванд модда савдоси тўхтатилди

Қонунбузарлар мазкур гиёҳвандлик воситаларини Хоразм вилоятида сотмоқчи бўлган.

custom img

Чирчиқда она-болани уриб юборишига оз қолган ҳайдовчи “праваси”дан маҳрум бўлди

Шунингдек, ҳайдовчига 10 миллион 300 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.

custom img

Сурхондарёда мансабдор пора билан ушланди

У бўшайдиган бино ва ер майдонини аукцион орқали сотиб олиб бериш учун пул талаб қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"