Жиноят

Ўзбекистонда 35 килограммдан ортиқ гиёҳванд моддалар контрабандаси фош этилди

Қўшни давлатлардан гиёҳванд моддалар олиб кирмоқчи бўлган шахслар ушланди.

Ўзбекистонда 35 килограммдан ортиқ гиёҳванд моддалар контрабандаси фош этилди

Ўзбекистонда 35 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Тошкент вилоятида ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамда ҳудудий бошқарма ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда 2003 ва 1998 йилларда туғилган икки нафар фуқаро давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтган вақтида қўлга олинган.

 

Уларнинг ёнида бўлган икки дона спорт сумкасидан 4 кг 884 грамм “опий”, 19 кг 863 грамм “гашиш” моддалари, шунингдек 380 қути “Esse Change” номли тамаки маҳсулотлари аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 223, 246 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

 

Шунингдек, Сурхондарё вилоятида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Афғонистондан контрабанда йўли билан олиб кирилган гиёҳвандлик воситалари ҳам фош этилган.

 

Хабарга кўра, 1978, 1981 ва 2004 йилларда туғилган уч нафар шахс давлат чегарасини бузган ҳолда, автомобиль ғилдираги камераси ёрдамида Амударё орқали сузиб ўтаётган вақтда ушланган.

 

Текширув жараёнида уларнинг ёнида бўлган халталардан 2 кг 708 грамм “опий” ва 8 кг 257 грамм “гашиш” моддалари топилган.

 

Аниқланишича, мазкур шахсларга гиёҳвандлик воситаларини манзилга етказиб бериш эвазига ҳар бир килограмм учун 200 АҚШ доллари миқдорида ҳақ ваъда қилинган.

 

Ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

custom img

Қашқадарёда лолазорни пайҳон қилган ҳайдовчилар жаримага тортилди

Ҳуқуқбузарларнинг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида жарима тайинланди.

custom img

Сирдарёда тақиқланган модда мавжуд оздирувчи қаҳвалар тўхтатиб қолинди

Ҳайдовчи мазкур маҳсулотларни 200 доллар эвазига божхонадан олиб ўтмоқчи бўлган.

custom img

Қашқадарёда кадастр ходими пора билан ушланди

Ходим фуқарога ер майдони учун қўлланилган жаримани бекор қилиб бермоқчи бўлган.

custom img

Фарғонада дарё бўйидан 50 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситалари топилди

Ҳозирда гиёҳвандлик воситаларига алоқадор шахсларни аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

custom img

Жиззахда ФВБ мансабдори пора билан ушланди

У ёнғин хавфсизлиги талабларини бузган муассаса раҳбаридан ишни судга оширмаслик учун пул талаб қилган.

custom img

Ўзбекистонда Афғонистондан олиб келинган қарийб 9 кг гиёҳванд модда савдоси тўхтатилди

Қонунбузарлар мазкур гиёҳвандлик воситаларини Хоразм вилоятида сотмоқчи бўлган.

custom img

Чирчиқда она-болани уриб юборишига оз қолган ҳайдовчи “праваси”дан маҳрум бўлди

Шунингдек, ҳайдовчига 10 миллион 300 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.

custom img

Сурхондарёда мансабдор пора билан ушланди

У бўшайдиган бино ва ер майдонини аукцион орқали сотиб олиб бериш учун пул талаб қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Ўзбекистонда 35 килограммдан ортиқ гиёҳванд моддалар контрабандаси фош этилди