Жиноят

Қалбаки ҳужжатлар орқали 2 миллиард сўм ҚҚСни қайтариш ҳолати фош этилди

Ҳозирда мазкур ишга алоқадор солиқ идоралари ходимларини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

Қалбаки ҳужжатлар орқали 2 миллиард сўм ҚҚСни қайтариш ҳолати фош этилди

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан Чирчиқ шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида йирик миқдордаги солиқ фирибгарлигига чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, Тошкент вилоятида фаолият юритувчи масъулияти чекланган жамиятнинг муқаддам судланган ходими Навоий вилоятидаги хусусий корхона иш бошқарувчисининг ишончига кириб, 2025–2026 йилларда гўёки 20 млрд сўмлик товар айланмаси амалга оширилгани ҳақида қалбаки ҳужжатлар тайёрлашни таклиф қилган. У солиқ идораларидаги танишлари орқали корхонага бюджетдан 2 млрд сўм қўшилган қиймат солиғини қайтариб беришни ваъда қилиб, бу “хизмат” учун 340 млн сўм талаб қилган.

 

Маълум бўлишича, мазкур схемада унинг шериги — Андижон шаҳрида яшовчи якка тартибдаги тадбиркор ҳам иштирок этган. У таниш корхона ва Навоийдаги хусусий корхона ўртасида сохта электрон шартнома расмийлаштириб, қиймати 18 млрд 670 млн сўмлик қурилиш-монтаж ишлари, транспорт хизматлари ва қурилиш материаллари етказиб берилгани ҳақида 10 та қалбаки электрон ҳисоб-фактура тайёрлаган. Шу орқали 2 млрд сўм ҚҚСни қайтаришга эришилган.

 

Тезкор тадбир давомида гумонланувчилар талаб қилинган пул маблағини ўз жиноий шериклари орқали олаётган вақтда қўлга олинган.

 

Улар Қибрай тумани ва Андижон шаҳрида яшовчи, муқаддам бир неча бор судланган шахслар экани аниқланган. Аниқланишича, ушбу шахслар талаб қилинган 340 млн сў ўзаро тақсимлаб олишлари керак бўлган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тўрт нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. 

 

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда, шу жумладан, ушбу ноқонуний схемага алоқадор бўлган солиқ идоралари ходимларини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Қашқадарёда лолазорни пайҳон қилган ҳайдовчилар жаримага тортилди

Ҳуқуқбузарларнинг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида жарима тайинланди.

custom img

Сирдарёда тақиқланган модда мавжуд оздирувчи қаҳвалар тўхтатиб қолинди

Ҳайдовчи мазкур маҳсулотларни 200 доллар эвазига божхонадан олиб ўтмоқчи бўлган.

custom img

Қашқадарёда кадастр ходими пора билан ушланди

Ходим фуқарога ер майдони учун қўлланилган жаримани бекор қилиб бермоқчи бўлган.

custom img

Фарғонада дарё бўйидан 50 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситалари топилди

Ҳозирда гиёҳвандлик воситаларига алоқадор шахсларни аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

custom img

Жиззахда ФВБ мансабдори пора билан ушланди

У ёнғин хавфсизлиги талабларини бузган муассаса раҳбаридан ишни судга оширмаслик учун пул талаб қилган.

custom img

Ўзбекистонда Афғонистондан олиб келинган қарийб 9 кг гиёҳванд модда савдоси тўхтатилди

Қонунбузарлар мазкур гиёҳвандлик воситаларини Хоразм вилоятида сотмоқчи бўлган.

custom img

Чирчиқда она-болани уриб юборишига оз қолган ҳайдовчи “праваси”дан маҳрум бўлди

Шунингдек, ҳайдовчига 10 миллион 300 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.

custom img

Сурхондарёда мансабдор пора билан ушланди

У бўшайдиган бино ва ер майдонини аукцион орқали сотиб олиб бериш учун пул талаб қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"