Жаҳон

Россия ва Украина Пасха муносабати билан вақтинчалик сулҳга келишди

Украина Президенти ҳам Пасха таҳдидларсиз нишонланиши кераклигини билдирди.

Россия ва Украина Пасха муносабати билан вақтинчалик сулҳга келишди

Россия Украинадаги урушда Пасха байрами муносабати билан қисқа муддатли сулҳ жорий этишини маълум қилди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Россия президенти Владимир Путин қарорига кўра, сулҳ 11 апрель соат 16:00 дан бошланиб, 12 апрель куни охиригача амал қилади. Шу давр мобайнида барча йўналишларда жанг ҳаракатларини тўхтатиш бўйича Россия Қуролли кучларига топшириқ берилган.

 

Хусусан, мудофаа вазири Андрей Белоусов ва Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимовга отишмани тўлиқ тўхтатиш вазифаси юклатилган.

 

Кремль мазкур ташаббусга Украина томонидан ҳам жавоб бўлишини кутаётганини таъкидлади. Киев эса бу таклифга рози бўлди. Володимир Зеленскийнинг таъкидлашича, Пасха байрами “таҳдидларсиз” нишонланиши керак.

 

Шу билан бирга, Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков ушбу сулҳ режими АҚШ ёки Украина билан олдиндан келишилмаганини билдирди. Унинг сўзларига кўра, бу қарор музокаралар жараёни билан боғлиқ эмас ва алоҳида ташаббус сифатида қабул қилинган.

 

Песков, шунингдек, уч томонлама музокаралар эҳтимолига тўхталиб, яқин келажакда АҚШ дипломатлари Украина масаласига кўпроқ эътибор қаратишига умид билдирди. У бугунги кунда бундай имкониятлар Яқин Шарқдаги вазият сабаб чекланганини ҳам қайд этди.

custom img

Зеленский Европа Иттифоқи билан биргаликда 120 шахс ва ташкилотга қарши чекловларни кучга киритди

Янги санкциялар Россия, Беларус, БАА, Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистонга нисбатан ҳам қўлланилади.

custom img

Россия ва Хитой учун Ҳормуз бўғозидан ўтишда алоҳида шароитлар сақлаб қолинади

Эрон расмийси Россия ва Хитойни Теҳроннинг энг яқин ҳамкорлари сифатида тилга олиб, бу давлатлар Эронни энг мураккаб даврларда ҳам қўллаб-қувватлаб келганини таъкидлади.

custom img

АҚШ суди Трамп номини Кеннеди марказидан олиб ташлашга қарор қилди

Суд қарорига кўра, муассаса номини Конгресс розилигисиз ўзгартириш мумкин эмас. Марказнинг номи 14 кун ичида аввалги ҳолатига қайтарилиши керак.

custom img

Эронда Али Хоманаийнинг дафн маросимига тайёргарлик бошланди

Уруш сабаб бир неча ойга кечиктирилган маросим санаси ҳозирча эълон қилинмаган.

custom img

Путин қаришга қарши миллиардлаб доллар сарфламоқда

Дастур доирасида биопринтинг ва инсон органларини мини-чўчқалар организмида етиштириш технологиялари устида ҳам иш олиб борилмоқда.

custom img

АҚШ ва Эрон сулҳни яна 60 кунга узайтириши мумкин

Келишув АҚШ президенти Доналд Трампнинг якуний тасдиғидан ўтиши керак.

custom img

Россияда бир қатор муфтий ва мусулмон диний арбоблар қўлга олинмоқда

Мазкур жараёнлар Россия Мусулмонлари диний бошқармаси ҳамда унинг раҳбари атрофидаги жараёнлар билан боғламоқда.

custom img

Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида янги чегара пости очилди

Ушбу ҳудуддаги чегарачилар икки давлат чегарасининг 12 кмдан ортиқ қисмини қўриқлайди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"