Жаҳон

Пасха сулҳи якунланди: Россия ва Украина ўртасида дронлар ҳужуми бошланди

Украина мамлакатга учирилган 98 та дрондан 87 тасини йўқ қилган. Россия 33 та дронни тутиб қолган.

Пасха сулҳи якунланди: Россия ва Украина ўртасида дронлар ҳужуми бошланди

Пасха муносабати билан эълон қилинган сулҳ якунланганидан сўнг Россия ва Украина ўртасидаги ҳарбий ҳаракатлар яна кучайди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.

 

Украина Қуролли Кучлари хабар беришича, 13-апрель куни маҳаллий вақт билан соат 00:10 дан бошлаб Россия қўшинлари мамлакатнинг шимолий ва шарқий ҳудудларига 98 та зарбдор дрон, асосан Shahed дронлари билан ҳужум уюштирган. Соат 08:00 га қадар ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари 87 та дронни йўқ қилган, бироқ 10 та ҳудудда дрон зарбалари ёки уларнинг парчалари тушгани қайд этилган.

 

Черниговобленерго маълумотига кўра, Чернигов вилоятидаги энергетика обектига қилинган ҳужум оқибатида 12 мингдан ортиқ истеъмолчи электр таъминотисиз қолган. Херсон вилоятида эса портлашлар натижасида икки нафар фуқаро турли даражада жароҳат олган.

 

Россия томони ҳам дрон ҳужумлари қайд этилганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги ҳисоботига кўра, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Белгород, Курск, Ростов, Брянск, Смоленск вилоятлари ҳамда аннексия қилинган Қрим ҳудуди устида Украинага тегишли 33 та дронни тутиб олган ва йўқ қилган.

 

Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладков Грайворон шаҳридаги дрон ҳужуми оқибатида бир маҳаллий аёл ва “Орлан” бўлинмасининг бир ҳарбий хизматчиси жароҳат олганини билдирди. У жабрланганлар бир дрон ёки бир нечта алоҳида ҳужумлар натижасида яраланганига аниқлик киритмаган.

 

Аввалроқ Россия ва Украина етакчилари Пасха муносабати билан бир ярим кунлик сулҳга келишгани ҳақида хабар берилганди.

 

custom img

Исроил ва Ливан вақтинчалик сулҳга эришди

Ҳизбуллоҳ ҳам сулҳга қўшилишга рози бўлган ва Исроилдан қўшинларини олиб чиқишни талаб қилган.

custom img

Туркия Исроилнинг БМТдаги аъзолигини тўхтатишни таклиф қилди

Парламенти раиси Исроил сиёсатини танқид қилиб, халқаро чоралар кўришга чақирди.

custom img

Таиландда энг катта “сув жанги”да 191 киши ҳалок бўлди

Таиландда Сонгкран фестивали вақтида йўл-транспорт ҳодисалари кескин ошиб, 951 та ЙТҲ қайд этилди.

custom img

Садир Жапаров “лайк” сабабли қамалган фуқарони озод қилишга кўрсатма берди

Қирғизистон Президенти Бош прокурорга ҳолатни  ўрганиш бўйича кўрсатма берди.

custom img

АҚШ ва Эрон сулҳни яна икки ҳафтага узайтиришни кўриб чиқмоқда — Bloomberg

Эрон ҳам, АҚШ ҳам ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлашни истамаслиги айтилмоқда.

custom img

Саудия Арабистони Ҳаж мавсумида Маккага киришга қатъий чекловлар қўйди

2026 йил 18 апрелдан бошлаб Ҳаж визасига эга бўлмаган барча виза тоифасидаги шахсларнинг Маккага кириши ёки у ерда қолиши тақиқланади.

custom img

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, округлар ташкил қилинади

Синов тариқасида битта округ ташкил этилиб, 2–3 йил давомида синовдан ўтказилади.

custom img

Япония Осиё давлатларига энергия инқирозини енгиб ўтиш учун маблағ ажратади

Бир қатор Осиё давлатлари аҳолини автомобиллардан биргаликда фойдаланишга ва кондиционерларни камроқ ишлатишга чақирмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Пасха сулҳи якунланди: Россия ва Украина ўртасида дронлар ҳужуми бошланди