Жаҳон

Исроил вазири Ал-Ақсо масжиди ҳудудида ибодат қилди

Итамар Бен-Гвир ташриф чоғида ўзини бу ернинг эгасидек ҳис қилаётганини айтган.

Исроил вазири Ал-Ақсо масжиди ҳудудида ибодат қилди

Исроилнинг миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди мажмуасига ташриф буюрди. Мазкур ташрифни Иордания ва Фаластин кескин танқид қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

 

Маълумки, Қуддуснинг Эски шаҳрида жойлашган мазкур ҳудуд Яқин Шарқдаги энг нозик нуқталардан бири ҳисобланади. Яҳудийлар учун Маъбад тоғи сифатида муқаддас бўлган ушбу маскан, мусулмонлар учун ҳам исломдаги учинчи муқаддас қадамжо саналади.

 

Амалдаги тартибга кўра, мажмуа Иорданияга қарашли вақф томонидан бошқарилади. Яҳудийларга ташриф буюришга рухсат берилган бўлса-да, у ерда ибодат қилиш тақиқланган. Мутахассислар қайд этишича, ушбу тартибни ўзгартиришга уринишлар аввал ҳам кескин норозилик ва зўравонликларга олиб келган.

 

Қайд этилишича, ташриф чоғида Итамар Бен-Гвир ўзини “бу ернинг эгасидек ҳис қилаётганини” айтиб, яҳудийларнинг ибодати учун кенгроқ имкониятлар яратиш тарафдори эканини билдирди. У, шунингдек, бош вазир Бенжамин Нетаняҳуни бу борада янада қатъий чоралар кўришга чақирди.

 

Иордания ташқи ишлар вазирлиги ушбу ташрифни статус-кво келишувининг бузилиши ва муқаддас жойга нисбатан ҳурматсизлик сифатида баҳолади. Фаластин президенти Маҳмуд Аббос маъмурияти эса бу каби ҳаракатлар минтақадаги вазиятни янада беқарорлаштириши мумкинлигини таъкидлади.

 

Бен-Гвирнинг матбуот котиби вазир яҳудийлар учун кириш ва ибодат қилиш имкониятларини кенгайтиришга интилаётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, вазир ташриф давомида ибодат ҳам қилган.

 

Reuters айни пайтда Бенжамин Нетаняҳу девонидан ушбу ташриф юзасидан расмий изоҳ берилмаганини ёзмоқда. Аввалги шунга ўхшаш ҳолатларда эса Исроил ҳукумати статус-кво сақланишини таъкидлаб келган.

 

Аввалроқ Эрон билан уруш даврида Ал-Ақсо масжиди мажмуаси жамоатчилик учун вақтинча ёпилгани ҳақида хабар берилганди. Яқинда масжид ҳудуди очилиб, мажмуада 3000 дан ортиқ фаластинлик намоз ўқиган эди.

custom img

Исроил ва Ливан вақтинчалик сулҳга эришди

Ҳизбуллоҳ ҳам сулҳга қўшилишга рози бўлган ва Исроилдан қўшинларини олиб чиқишни талаб қилган.

custom img

Туркия Исроилнинг БМТдаги аъзолигини тўхтатишни таклиф қилди

Парламенти раиси Исроил сиёсатини танқид қилиб, халқаро чоралар кўришга чақирди.

custom img

Таиландда энг катта “сув жанги”да 191 киши ҳалок бўлди

Таиландда Сонгкран фестивали вақтида йўл-транспорт ҳодисалари кескин ошиб, 951 та ЙТҲ қайд этилди.

custom img

Садир Жапаров “лайк” сабабли қамалган фуқарони озод қилишга кўрсатма берди

Қирғизистон Президенти Бош прокурорга ҳолатни  ўрганиш бўйича кўрсатма берди.

custom img

АҚШ ва Эрон сулҳни яна икки ҳафтага узайтиришни кўриб чиқмоқда — Bloomberg

Эрон ҳам, АҚШ ҳам ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлашни истамаслиги айтилмоқда.

custom img

Саудия Арабистони Ҳаж мавсумида Маккага киришга қатъий чекловлар қўйди

2026 йил 18 апрелдан бошлаб Ҳаж визасига эга бўлмаган барча виза тоифасидаги шахсларнинг Маккага кириши ёки у ерда қолиши тақиқланади.

custom img

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, округлар ташкил қилинади

Синов тариқасида битта округ ташкил этилиб, 2–3 йил давомида синовдан ўтказилади.

custom img

Япония Осиё давлатларига энергия инқирозини енгиб ўтиш учун маблағ ажратади

Бир қатор Осиё давлатлари аҳолини автомобиллардан биргаликда фойдаланишга ва кондиционерларни камроқ ишлатишга чақирмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"