Жаҳон

Нетаняху саратондан тузалганини маълум қилди

У 2023 йилда юрак стимулятори ўрнатган, 2024 йилда чурра билан боғлиқ операция ўтказган, ўтган йили ингичка ичак шиллиқ қаватининг яллиғланиши билан даволанган.

Нетаняху саратондан тузалганини маълум қилди

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняxу эрта босқичда аниқланган саратон касаллигидан тузалганини билдирди. Бу ҳақда Point.md хабар берди.

 

Унинг сўзларига кўра, 2024 йил охирида унда простата аденомаси аниқланиб, шу сабаб операция ўтказилган. Бироқ Нетаняхунинг таъкидлашича, кейинги текширувлар давомида унда эрта босқичдаги ёмон сифатли ўсма ҳам аниқланган.

 

“Мен муаммони изсиз бартараф этган мақсадли даволаниш курсини танладим”, — деб ёзди 76 ёшли сиёсатчи ижтимоий тармоқларда. 

 

У даволаниш қачон ва қандай ўтказилгани ҳақида аниқ маълумот бермаган, бироқ ҳозир ўзини соғлом ҳис қилаётганини қайд этган.

 

Der Spiegel Нетаняху аввал ҳам бир неча бор соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабаб шифохонага ётқизилганини ёзмоқда. Хусусан, 2023 йил ёзида унга юрак стимулятори ўрнатилган, 2024 йилда эса чурра билан боғлиқ операцияни бошидан кечирган ва ўтган йили энтерит — ингичка ичак шиллиқ қаватининг яллиғланиши билан даволанган.

custom img

Жанубий Корея собиқ биринчи хоними 4 йилга қамалди

Аввалроқ суд томонидан Ким Гон Хи 20 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

custom img

Қирол Чарлз III АҚШга давлат ташрифи билан келди

Ташриф АҚШ ва Британия ҳукуматлари ўртасида Эрон бўйича қарашлар турлича бўлиб турган пайтга тўғри келди.

custom img

АҚШ ҳарбийси ўта махфий сирларни ошкор қилди

У Украинага ажратилган пулларнинг ўмарилиши, АҚШда ҳамон зарин гази борлигини ва Эроннинг янги олий раҳбарини йўқ қилиш кўриб чиқилаётганини айтди.

custom img

Саида Мирзиёева Хоразмда носоз сув иншоотини бориб кўрди

“Урганч-1” йирик насос станцияси ҳам зудлик билан модернизация қилиниши ва янгиланиши зарур бўлган объектлардан бири экани қайд этилди.

custom img

Бангладешда чақмоқ уриши оқибатида сўнги 24 соатда 14 киши ҳалок бўлди

Чақмоқ уришлари мамлакатнинг камида етти туманида қайд этилган.

custom img

Владимир Путин Эрон ТИВ раҳбари Аббос Ароқчи билан учрашув ўтказди

Учрашувда Россия президентига Эрон олий раҳбари номидан махсус мурожаат етказилган.

custom img

Туркиядаги бокс турнири оммавий жанжал билан якунланди

Муштлашувда бир нечта россиялик спортчилар жароҳат олган.

custom img

Москвага қиш қайтди: ҳудудни қалин қор қоплади

Кучли қор ёғиши сабаб Москва ва вилоятда қарийб 200 та дарахт қулаб, автомобиллар ва электр тармоқларига зарар етган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"