Жиноят

Тошкентда банк ходимлари мижознинг 500 минг доллар омонат пулини талон-торож қилди

Улар омонат пулини сохта ҳужжатлар асосида қўлга киритган. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкентда банк ходимлари мижознинг 500 минг доллар омонат пулини талон-торож қилди

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида тижорат банки ходимлари томонидан йирик миқдордаги маблағни ўзлаштириш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

 

Қайд этилишича, департаментнинг Учтепа тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида тижорат банкининг масъул шахслари фуқаро И.М.нинг банк омонатига қўйилган 500 минг АҚШ долларини сохта ҳужжатлар асосида қўлга киритиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ҳамда 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни тайёрлаш, қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Фарғонада вояга етмаган қизга никоҳ ўқиган имом ноиби жиноий жазога тортилди

Учкўприк туманидаги жоме масжидларнинг бирида ишлаган шахс “ZAGS”дан ўтмаган, 2008 йилда туғилган қизга никоҳ ўқиди. “Никоҳ ёшига тўлмаганим сабабли ФҲДЁ органи қонуний никоҳ тузишни рад этди, бу вақтда оила аъзоларим тўй қилишга келишиб, кунини ҳам белгилаб бўлганди”- деган қиз судда.

custom img

Хоразмда МИБ ходими 1,5 минг доллар пора билан ушланди

У фуқаронинг солиқ қарздорлигини бартараф қилиб бермоқчи бўлган.

custom img

Фарғонада автомобиль ғилдираклари ичига яширилган 20 кгга яқин наркотик моддалар фош этилди

Наркотик моддалар қўшни мамлакатдан олиб кирилган.

custom img

Миграция агентлиги собиқ мансабдорлари хорижга ишга юбориш бўйича коррупцион схема тузгани аниқланди

Гумонланувчилар Жанубий Кореяга ишга юбориш эвазига жами 135 млн доллардан ортиқ пулни ноқонуний олган.

custom img

Жанубий Кореяга ишга юбориш учун 400 минг доллардан ортиқ маблағни ўзлаштирганлар ушланди

Сурхондарёда 6 та вилоятдан 63 нафар фуқарони чув туширган шахслар аниқланди.

custom img

Тошкентда шахсий фото ва видеоларни тарқатиш билан таҳдид қилган шахс қўлга олинди

У аввалроқ жабрланувчидан 450 долларгача пул олган.

custom img

Саҳро лочинини 2 млн сўмга сотмоқчи бўлган йигит ярим млрддан ортиқ жаримага тушди

Наманганлик йигит ушбу қушни 2 ой давомида парваришлаган. Кейин уни пул зарурлиги учун сотмоқчи бўлганда ушланган. Лочин Фарғона ҳайвонот боғига топширилганидан 7 ой ўтиб қафасга кўниколмай нобуд бўлган. “Ходимлар қушни қандай парваришлашни билмаган ва нобуд қилишган”- деган йигит судда.  Қайд этилишича, жаримага тортилган шахс доимий иш жойига эга эмас.

custom img

Қозоғистонда ўзбеклардан пул талаб қилган шахслар ушланди

Айни пайтда иш бўйича зарур тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани билдирилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"