Жиноят

Миграция агентлиги собиқ мансабдорлари хорижга ишга юбориш бўйича коррупцион схема тузгани аниқланди

Гумонланувчилар Жанубий Кореяга ишга юбориш эвазига жами 135 млн доллардан ортиқ пулни ноқонуний олган.

Миграция агентлиги собиқ мансабдорлари хорижга ишга юбориш бўйича коррупцион схема тузгани аниқланди

Ўзбекистондан Жанубий Кореяга меҳнат муҳожирларини ишга жўнатиш билан боғлиқ йирик коррупцион схема фош этилди. Бу ҳақида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, бир гуруҳ шахслар — жумладан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг (ҳозирги Миграция агентлиги) собиқ мансабдорлари ҳамда хусусий бандлик агентликлари вакиллари — олдиндан тил бириктириб, уюшган жиноий гуруҳ тузган.

 

Улар Жанубий Кореяга ишга юборишни ваъда қилиб, 35 нафар фуқародан жами 263,5 минг АҚШ доллари олган. Шунингдек, расмий тўловлардан ташқари ҳар бир фуқародан 7–12 минг долларгача ноқонуний маблағ ундирилган бўлиб, умумий зарар миқдори қарийб 90 млн долларга етгани қайд этилган.

 

Яна бир ҳолатда гуруҳ 230 нафар фуқарони Кореяга ишга юбориш эвазига 580 минг доллар олгани, шунингдек, Кореяда бўлган 1000 нафар фуқародан ноқонуний тарзда 5,6 млн доллар ундиргани аниқланган. Умумий зарар миқдори 45 млн долларга етган.

 

Ҳозирда Кореяга ишга юборилмаган 600 дан ортиқ фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар ҳам кўриб чиқилмоқда. Тергов органлари етказилган зарар ҳажмини аниқлаш ва маблағларни қайтариш бўйича чоралар кўрмоқда.

 

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.

 

Бош прокуратура департаменти ушбу уюшган жиноий гуруҳ фаолиятидан зарар кўрган фуқароларни 71-233-10-07 ишонч телефони орқали мурожаат қилишга чақирди.

 

Шунингдек, мурожаат қилган шахсларнинг маълумотлари махфий сақланиши таъкидланган.

 

Аввалроқ Жанубий Кореяга ишга юбориш учун 400 минг доллардан ортиқ маблағни ўзлаштирган шахслар қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

 

Абдуллаева Шахризода

custom img

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

custom img

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

custom img

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

custom img

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

custom img

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.

custom img

“Фоизсиз кредит” тузоғи: 400 дан ортиқ киши алданди

Тошкент вилоятида фуқароларга фоизсиз кредит олиб беришни ваъда қилиб, уларнинг пулини ўзлаштирган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"