Жиноят

Қозоғистонда ўзбеклардан пул талаб қилган шахслар ушланди

Айни пайтда иш бўйича зарур тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани билдирилди.

Қозоғистонда ўзбеклардан пул талаб қилган шахслар ушланди

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида жойлашган “Қоплонбек” чегара ўтказиш пунктида фуқароларни қўрқитиб, улардан пул талаб қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Туркистон вилояти Полиция департаменти маълум қилди.

 

Аввалроқ номаълум шахслар Қозоғистон ҳудудида ўзбекистонлик ҳайдовчилардан турли баҳоналар билан пул талаб қилишга уринаётгани ҳақида хабар берилганди.

 

Идора маълумотига кўра, Сариағаш туманидаги мазкур ўтказиш пункти ҳудудида содир этилган ноқонуний ҳаракатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи сифатида Туркистон вилоятининг 43 ёшли, ишсиз ва доимий яшаш жойига эга бўлмаган фуқароси ушланган.

 

Тергов маълумотларига кўра, у олти қиррали бурагич (“отвёртка”) билан таҳдид қилиб, Ўзбекистондан ўтган шахслардан “улуш” талаб қилган.

 

Ҳозирда гумонланувчи Сариағаш тумани полиция бошқармасининг вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган. Ҳодиса қачон содир бўлганига аниқлик киритилмаган.

 

Полиция департаменти айни пайтда иш бўйича зарур тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини билдирди. Шунингдек, ҳар қандай ноқонуний хатти-ҳаракат Қозоғистон қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши эслатилди.

 

custom img

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

custom img

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

custom img

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

custom img

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

custom img

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.

custom img

“Фоизсиз кредит” тузоғи: 400 дан ортиқ киши алданди

Тошкент вилоятида фуқароларга фоизсиз кредит олиб беришни ваъда қилиб, уларнинг пулини ўзлаштирган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"