Ўзбекистон

Бир ойда 855 минг доза наркотик ва 410 минг дона психотроп восита мусодара қилинди

Апрел ойида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 23 та уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Бир ойда 855 минг доза наркотик ва 410 минг дона психотроп восита мусодара қилинди

Ҳуқуқ-тартибот органларининг тезкор бўлинмалари ҳамкорлигида апрел ойида уюшган наркожиноятчилик ҳамда уюшган жиноий гуруҳларга қарши кенг кўламли тезкор тадбирлар амалга оширилди.

 

Ўтказилган операциялар натижасида наркотик моддаларни ноқонуний тарқатиш билан шуғулланган 13 та уюшган нарко-жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилган. Тезкор тадбирлар давомида 2 нафар гуруҳ етакчиси ва 35 нафар аъзоси қўлга олинган.

 

Шунингдек, 4 та яширин нарколаборатория ҳамда 1 та интернет орқали фаолият юритган наркодо‘кон фош этилган. Халқаро ҳамкорлик доирасида назорат остида етказиб бериш бўйича махсус операция ҳам ўтказилган.

 

Тезкор тадбирлар давомида 285 килограмм анъанавий наркотик моддалар, 410 минг дона психотроп дори воситалари ҳамда 42 литр ноқонуний прекурсорлар мусодара қилинган.

 

Мутахассислар хулосасига кўра, ушбу жиноий тармоқлар фаолияти давом этганида бир йил ичида 2,6 миллион дона психотроп восита, 1,4 тонна “гашиш” ва “опий”, шунингдек, катта миқдордаги синтетик наркотиклар ноқонуний муомалага чиқарилиши мумкин эди.

 

Уюшган гуруҳий жиноятчиликка қарши кураш йўналишида ҳам йирик натижаларга эришилган. Хусусан, 10 та жиноий гуруҳ фаолиятига барҳам берилиб, 10 нафар етакчи ва 50 нафар аъзо қўлга олинган. Мазкур гуруҳлар 17 та шаҳар ва туманда тадбиркорларга босим ўтказиш, талончилик, безорилик, ўғрилик ҳамда оғир тан жароҳати етказиш каби жиноятларни содир этиб келган.

 

Бундан ташқари, тезкор тадбирлар доирасида Тожикистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда халқаро операция ҳам амалга оширилган.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"