Жиноят

Фарғонада вояга етмаган қизга никоҳ ўқиган имом ноиби жиноий жазога тортилди

Учкўприк туманидаги жоме масжидларнинг бирида ишлаган шахс “ZAGS”дан ўтмаган, 2008 йилда туғилган қизга никоҳ ўқиди. “Никоҳ ёшига тўлмаганим сабабли ФҲДЁ органи қонуний никоҳ тузишни рад этди, бу вақтда оила аъзоларим тўй қилишга келишиб, кунини ҳам белгилаб бўлганди”- деган қиз судда.

Фарғонада вояга етмаган қизга никоҳ ўқиган имом ноиби жиноий жазога тортилди

Фарғонада имом ноиби никоҳи қонуний қайд этилмаган шахслар ўртасида диний маросим ўтказгани учун жазоланди. Zamon.uz суд ҳужжати билан танишди.

 

Суд ҳукмида келтирилишича, 1991 йилда туғилган О.В. Учкўприк тумани Қақир қишлоғидаги жоме масжидда имом ноиби бўлиб ишлаган(2017-2025 йиллар). У 2025 йил 21 ноябр куни 30 ёшли ҳамқишлоқдоши(куёв) А.М. ва 17 ёшли З.Б.га шаръий никоҳ ўқиган.

 

“Улар илтимос қилгани учун никоҳ ўқишга рози бўлдим. Ҳужжати йўқлигини билиб, 400 минг сўм эвазига никоҳ тузишга доир диний маросимни гувоҳларнинг иштирокида амалга оширдим. Ҳозирда қилган ишимнинг оқибатини тушундим, чин кўнгилдан пушаймонман, муқаддам судланмаганимни инобатга олиб, енгилроқ жазо тайинлашингизни сўрайман”- деган у суддаги кўрсатмасида.

 

Бундан ташқари, судда А.М. гувоҳлик бериб, имом ноиби никоҳни тўй куни белгилангани учун ўқиганини айтди.

 

“2025 йил 22 ноябр куни турмуш қурдик. Ундан олдин З.Б. никоҳ ёшига тўлмаганлиги сабабли ФҲДЁ органи қонуний никоҳ тузишни рад этди, бу вақтда оила аъзоларим тўй қилишга келишиб кунини ҳам белгилаб қўйишганди, 21 ноябр куни гувоҳлар билан шаръий никоҳ ўқитиш учун Учкўприк тумани(……)қишлоғида яшовчи О.В.ни яшаш хонадонига бордик. Дастлаб, у З.Б. 2008 йилда туғилганлигини, никоҳ ёшига етмаганлигини билиб, шаръий никоҳ ўқимаслигини айтди, шунда унга эртаси куни тўй эканлигини айтганимдан кейин рози бўлди”- деган у.

 

З.Б. ҳам буларни тасдиқлаб, ҳолат юзасидан ҳеч кимга даъвоси йўқлигини билдирди.

 

2026 йил 9 апрел куни ЖИБ Учкўприк туман суди ишни кўриб чиқиб, О.В.ни Жиноят кодексининг 1251-моддаси(никоҳ ёши тўғрисидаги қонунчиликни ёки никоҳ тузиш тартибини бузиш) 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топди ва унга шу модда билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 80 баравари, яъни 32 млн 960 минг сўм жарима жазоси тайинлади.

 

Қайд этилишича, О.В. илгари никоҳи қонуний бўлмаган шахслар ўртасида диний маросим ўтказгани учун МЖтКнинг 473-моддаси(никоҳ ёши тўғрисидаги қонунчиликни ёки никоҳ тузиш тартибини бузиш) 3-қисми билан 3 млн 750 минг сўм жаримага тортилган.

 

Муаллиф: Шаҳзод Ўроқбоев

 

 

custom img

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

custom img

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

custom img

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

custom img

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

custom img

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.

custom img

“Фоизсиз кредит” тузоғи: 400 дан ортиқ киши алданди

Тошкент вилоятида фуқароларга фоизсиз кредит олиб беришни ваъда қилиб, уларнинг пулини ўзлаштирган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"