Жиноят

Фарғонада автомобиль ғилдираклари ичига яширилган 20 кгга яқин наркотик моддалар фош этилди

Наркотик моддалар қўшни мамлакатдан олиб кирилган.

Фарғонада автомобиль ғилдираклари ичига яширилган 20 кгга яқин наркотик моддалар фош этилди

Фарғона вилояти Риштон тумани “Деҳқонобод” маҳалласида йирик миқдордаги наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмаси фош этилди. Бу ҳақда Zamon.uz'га ДХХ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, қўшни мамлакатдан келган “Волво” русумли юк машинасининг ғилдираклари ичига яширилган наркотик моддаларни олаётган вақтларида автомашина ҳайдовчиси ҳамда буюртмачи ҳисобланган Учкўприк туманида яшовчи, шахс ушланди.

 

Автомашина ғилдираклари ичига жами 3 кг 408 гр “опий” ва 16 кг 405 гр “гашиш” моддалари яширилганлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

 

Шунингдек, ушбу ноқонуний ишга буюртмачи шахснинг отаси ҳам алоқадор эканлиги аниқланиб, у ҳам процессуал тартибда ушланди.

 

Ҳозирда мазкур фуқароларга нисбатан Жиноят Кодексининг 246-моддаси 2-қисми ва 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

 

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

Ёзёвон туманида 1 килограмм опий гиёҳвандлик воситасини сотишга уринган икки нафар шахс қўлга олинди.

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.