Ўзбекистон

ОТМга имтиҳонсиз қабул: Президент Олимпиадаси ғолиблари учун янги имтиёз белгиланмоқда

Келаси йилдан совриндорларнинг пул мукофотлари 2,5 баравар оширилади.

ОТМга имтиҳонсиз қабул: Президент Олимпиадаси ғолиблари учун янги имтиёз белгиланмоқда

Президент Олимпиадасида ғолиб бўлиб, Ўзбекистон рекордини янгилаган мактаб битирувчилари олий таълим муассасаларининг спорт йўналишларига имтиҳонсиз, давлат гранти асосида қабул қилинади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев 2026-йилги Президент Олимпиадасининг очилиш маросимида маълум қилди.

 

Шунингдек, келаси йилдан бошлаб олимпиада ғолиб ва совриндорларининг пул мукофотлари 2,5 баравар оширилади. Биринчи ўрин соҳибларига 25 миллион, иккинчи ўрин учун 12 миллион, учинчи ўрин учун эса 6 миллион сўм берилади.

 

Олимпиада дастуридаги спорт турлари сони 35 тага етказилади. Мусобақаларда қатнашувчи ёш тоифаси ҳам кенгайтирилиб, 14 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўқувчилар иштирок этиши белгиланган.

 

Бундан ташқари, ҳар йили олимпиада ғолибларидан 50 нафари хориждаги халқаро ўқув-машғулот йиғинларига юборилади. Келаси йилдан ғолибларга бир йиллик стипендия бериш ҳам йўлга қўйилади. Ўз йўналишида энг яхши натижага эришган спорт мактаби зарур жиҳозлар билан таъминланади.

 

Шунингдек, пойтахтдаги Олимпия шон-шуҳрати музейини Олимпия шаҳарчасига кўчириш режалаштирилган. Бу ёш спортчиларнинг мамлакат чемпионлари тарихи ва ютуқлари билан яқиндан танишишига имкон беради.

 

Президент ёш спортчиларга мурожаат қилиб, чемпионликка эришишда кучли ирода ва темир интизом муҳимлигини таъкидлади. Уларни ўз устида ишлашга, билим ва қатъият орқали яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланишга чақирди.

 

“Мусобақа майдонида муносиб рақиб, ҳаётда эса яхши дўст бўлинг”, — деди давлат раҳбари.

 

Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев 2026-йилги Президент Олимпиадасини очиқ деб эълон қилди.

 

Пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: асосий сабаблар маълум қилинди

Пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: асосий сабаблар маълум қилинди

3 ноябрга ўтар кечаси Тошкентда ҳаво ифлосланиши кучайиши мумкин.

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Қўлга олинган шахслар бир йилдан буён Ўзбекистон ҳудудида гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш билан шуғулланиб келган.

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Турк ОАВлари пичоқбозлик қурбонини ўзбекистонлик деб кўрсатган эди.

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Айни пайтда автомашина белгиланган тартибда хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Ижро ҳаракатлари давомида собиқ ходим раҳбар котибаси лавозимига қайта тикланган.

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Ҳозирги кунда ижро иши амалдаги қонунчилик талабларига асосан тамомланган.

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Натижада болалар отаси бағрига қайтарилиб, суд қарори ижроси таъминланган.

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Маълум бўлишича, 11 ва 7 ёшли икки қизалоқ узоқ вақт онасидан алоҳида яшаган.