Ўзбекистон

Ўзбекистонга тижорат сафарлари кўпайди: афғонистонликлар етакчи

Тўққиз ой давомида Афғонистондан 323 660 нафар фуқаро келган.

Ўзбекистонга тижорат сафарлари кўпайди: афғонистонликлар етакчи

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида 357,5 минг нафар чет эл фуқароси Ўзбекистонга тижорат мақсадида ташриф буюрди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

 

Қайд этилишича, бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 34,8 минг нафарга ёки 10,8 фоизга ошган. Тижорат мақсадида Ўзбекистонга келган хорижликлар орасида Афғонистон фуқаролари энг катта улушни ташкил этмоқда. Тўққиз ой давомида ушбу мамлакатдан 323 660 нафар фуқаро келган.

 

Кейинги ўринларда Туркманистон ва Тожикистон қайд этилган. Ушбу мамлакатлардан мос равишда 24 196 ва 6 412 нафар фуқаро тижорат мақсадида Ўзбекистонга келган.

 

Шунингдек, ҳисобот даврида Қирғиз Республикасидан 695 нафар, Қозоғистондан 629 нафар, Россиядан 370 нафар ва Туркиядан 346 нафар фуқаро ташриф буюрган. Бошқа давлатлардан келганлар сони эса 1 150 нафарни ташкил этган.

 

Пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: асосий сабаблар маълум қилинди

Пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: асосий сабаблар маълум қилинди

3 ноябрга ўтар кечаси Тошкентда ҳаво ифлосланиши кучайиши мумкин.

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Қўлга олинган шахслар бир йилдан буён Ўзбекистон ҳудудида гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш билан шуғулланиб келган.

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Турк ОАВлари пичоқбозлик қурбонини ўзбекистонлик деб кўрсатган эди.

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Айни пайтда автомашина белгиланган тартибда хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Ижро ҳаракатлари давомида собиқ ходим раҳбар котибаси лавозимига қайта тикланган.

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Ҳозирги кунда ижро иши амалдаги қонунчилик талабларига асосан тамомланган.

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Натижада болалар отаси бағрига қайтарилиб, суд қарори ижроси таъминланган.

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Маълум бўлишича, 11 ва 7 ёшли икки қизалоқ узоқ вақт онасидан алоҳида яшаган.