Ўзбекистон

Кредит қарзини ундиришда банк картасида камида 680 минг сўм қолдириш таклиф этилмоқда

Лойиҳа жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Кредит қарзини ундиришда банк картасида камида 680 минг сўм қолдириш таклиф этилмоқда

Марказий банк кредит қарздорлигини ундиришда мижознинг барча банк карталаридан маблағларни тўлиқ ечиб олишни чеклашни таклиф қилмоқда. Унга кўра, қарздорнинг банк карталари ҳисобларида камида 680 минг сўм қолдирилиши керак бўлади.

 

Тегишли ўзгартиришлар банк хизматлари истеъмолчилари билан муносабатларда тижорат банклари фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга киритилиши режалаштирилмоқда. Лойиҳа жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.

 

Ҳужжатга кўра, кредит ёки кафиллик бўйича тўловлар мижознинг топшириғисиз ундирилганда, банк унинг барча банк карталари ҳисобларида энг кам иш ҳақининг ярмига тенг маблағни сақлаб қолиши керак бўлади.

 

Ҳозирда энг кам иш ҳақи 1 млн 360 минг сўм этиб белгиланган. Унинг ярми 680 минг сўмни ташкил қилади.

 

Бунда шартномада мажбурий реквизитлари кўрсатилган ва/ёки қарздорлик бўйича тўловларни ундириш учун банкнинг мобил иловасига уланган банк карталари бундан мустасно бўлади.

 

Аввалроқ UZCARD автоматик акцептсиз ечиб олиш хизмати шартларини ўзгартиргани ҳақида хабар берилган эди. 15 апрелдан бошлаб қарздорликни ундиришда банклар мижоз картасида камида 3 БҲМ миқдоридаги камайтирилмайдиган қолдиқни сақлаши керак. Бироқ мазкур қоида UZCARD тўлов тизими доирасида амал қилади.

 

Марказий банк янги таклиф орқали ушбу чекловни тижорат банклари фаолиятига қўйиладиган талаблар даражасида белгилашни режалаштирмоқда.

 

Лойиҳа муҳокамаси 14 сентябргача давом этади.

custom img

Ўзбекистон Президентининг Сербияга расмий ташрифи якунланди

Аэропортда олий мартабали меҳмонларни Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич ва рафиқаси кузатиб қўйди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Сербиянинг маданий мероси билан танишди

Мулоқот чоғида Зироат Мирзиёева ва Тамара Вучич Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидладилар.

custom img

Белград кўчаларидан бирига “Тошкент” номи берилди

“Тошкент” кўчаси икки халқ дўстлигини мустаҳкамлашга қатъий интилишнинг ёрқин рамзига айланишига ишонч билдирилди.

custom img

Ўзбекистон Президенти Сербия Республикаси ордени билан тақдирланди

Сербия Президенти Александр Вучич Шавкат Мирзиёевга мамлакатнинг олий давлат мукофотини топширди.

custom img

Намангандаги резина ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин чиқди

Ёнғин қарийб бир соатда бартараф этилди.

custom img

Тошкентда мактаб ўқувчилари оммавий жанжаллашди

Ҳолат юзасидан уларнинг ота-оналарига маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

custom img

Туркияда ўзбекистонлик келин тилла ўғирлагани ҳақидаги айбловларни рад этди

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси расмий муносабат билдирди.

custom img

Янги Тошкентда қурилиш маҳсулотлари ёниб кетди

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"