Ўзбекистон

Мактабларда волейбол клублари ташкил этилади: ҳар бир туман ва шаҳарда камида биттадан

Ўзбекистонда 2030 йилгача волейбол билан шуғулланувчилар сони 1 миллионга етказилади.

Мактабларда волейбол клублари ташкил этилади: ҳар бир туман ва шаҳарда камида биттадан

Ўзбекистонда волейбол спорт турини ривожлантириш ва оммалаштириш, шунингдек, миллий терма жамоанинг халқаро рейтингдаги ўрнини яхшилаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда ҳукуматнинг 25 ноябрь куни қабул қилинган қарорида белгиланган, деб хабар берди “Ҳуқуқий ахборот” Теlegram-канали. 

 

“Волейбол спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида”ги 641-сон қарорга кўра, 2030 йилгача Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Халқаро волейбол федерацияси (FIVB) рейтингидаги ўрнини яхшилаш ва мамлакатни Осиёдаги кучли бешлик давлатлари қаторига киритиш мақсад қилинган. Волейбол билан шуғулланувчилар сонини 1 миллион нафарга етказиш кўзда тутилган.

 

Қарорга мувофиқ, 2026 йил 1 декабрдан бошлаб ҳар бир туман ва шаҳардаги камида битта умумий ўрта таълим ташкилотида волейболга ихтисослашган спорт клуби ташкил этилади.

 

2026/2027-ўқув йили якунига қадар эса волейбол инфратузилмаси мавжуд барча умумий ўрта таълим ташкилотларида ушбу спорт тури бўйича тўгараклар йўлга қўйилади.

 

Бундан ташқари, 2026 йил 1 декабрдан волейболга ихтисослашган клублар ўртасида “Келажак юлдузлари” мусобақаси ўтказиб борилади.

 

Ҳужжат билан Ўзбекистон волейбол федерацияси тизимида Миллий волейбол лигасини ташкил этиш ҳам белгиланган. Лига Профессионал волейбол лигаси, Талабалар волейбол лигаси, Ҳаваскорлик волейбол лигаси ва бошқа йўналишларни қамраб олади.

Ноқонуний дори воситалари савдоси: 143 минг донадан ортиқ шубҳали дори-дармонлар фош этилди

Ноқонуний дори воситалари савдоси: 143 минг донадан ортиқ шубҳали дори-дармонлар фош этилди

Терговга қадар суриштирув ишлари давом этмоқда.

Дипломатик ёрдам самараси: 53 ёшли ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Дипломатик ёрдам самараси: 53 ёшли ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У мураккаб вазиятга тушиб қолгани сабабли Бош консулхонага юртга қайтишда кўмак сўраб мурожаат йўллаган.

Биринчи синфдан бошланган зўравонлик: ота қизини йиллар давомида зўрлаб келган

Биринчи синфдан бошланган зўравонлик: ота қизини йиллар давомида зўрлаб келган

2010 йилда туғилган қизга отаси томонидан йиллар давомида жинсий зўравонлик қилингани аниқланди.

Профилактика инспекторига мурожаат қилиш осонлашади: янги тартиб белгиланди

Профилактика инспекторига мурожаат қилиш осонлашади: янги тартиб белгиланди

Фуқаролар ушбу тизим орқали куннинг исталган вақтида инспекторларга бевосита хабар юбориши мумкин бўлади.

Mарказий бозор фаолияти тўхтатилди: ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилган

Mарказий бозор фаолияти тўхтатилди: ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилган

Савдо маскани айнан қайси санада қайта иш бошлаши ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.

Чопонлар орасига яширилган гашиш: Афғонистон фуқароси қўлга олинди

Чопонлар орасига яширилган гашиш: Афғонистон фуқароси қўлга олинди

Андижон ва Сурхондарё вилоятларида йирик миқдордаги гиёҳвандлик моддалари савдосига чек қўйилди.

Мия қон қуйилиши ва фалажлик: Туркияда оғир аҳволга тушган аёл ватанга қайтарилди

Мия қон қуйилиши ва фалажлик: Туркияда оғир аҳволга тушган аёл ватанга қайтарилди

Истанбулдаги шифохоналардан бирида даволанаётган ўзбекистонлик аёл укаси ҳамроҳлигида Ўзбекистонга олиб келинди.

Тошкентнинг учта туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади: манзиллар маълум қилинди

Тошкентнинг учта туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади: манзиллар маълум қилинди

Ҳудудларда газ тақсимлаш пунктини демонтаж қилиш ишлари олиб борилади.