Ўзбекистон

Бухорода 7 та дорихонада ноқонуний савдода бўлган 101 турдаги дори воситаси аниқланди

Назорат тадбирлари “Арзон аптека бот”даги эълонлар асосида ўтказилган.

Бухорода 7 та дорихонада ноқонуний савдода бўлган 101 турдаги дори воситаси аниқланди

Бухоро вилоятидаги 7 та дорихонада мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган 101 турдаги ҳамда яроқлилик муддати ўтган 5 турдаги дори воситаси савдода экани аниқланди. Дорилар “Арзон аптека бот” иловасидаги эълонлар асосида ўтказилган назорат тадбирлари давомида савдодан олинди.

 

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази маълумотига кўра, назорат тадбирлари “Беродуал”, “Актовегин” ва “Калимин 60 H” дори воситаларининг ноқонуний реализацияси бўйича иловага жойлаштирилган эълонлар асосида ўтказилган.

 

Ўрганишлар давомида давлат рўйхатидан ўтказилмаган ва Ўзбекистонда тиббиёт амалиётида қўллашга рухсат этилмаган мазкур дори воситалари савдоси билан боғлиқ ҳолатлар аниқланган.

 

Савдодан олинган дори воситалари лаборатория экспертизасидан ўтказилмоқда. Аниқланган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан тегишли ишлар олиб борилмоқда.

 

Шунингдек, “Арзон аптека бот” иловасида дорихона сифатида кўрсатилган “Online 5” субъекти фаолияти ҳам ўрганилган. Бухоро шаҳри, Баҳовуддин Нақшбанд кўчаси, 309/1-уй манзилида дорихона эмас, балки “BTS” тезкор почта хизматининг Бухоро вилояти офиси фаолият юритаётгани аниқланган.

 

Марказ “Арзон аптека бот” каби платформаларда дори воситалари ва уларни сотувчи субъектлар ҳақидаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги ҳамда дорихоналарнинг қонуний фаолият юритишига эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

 

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази сифатсиз, қалбакилаштирилган, давлат рўйхатидан ўтказилмаган ёки тиббиётда қўллашга рухсат этилмаган дори воситалари савдосининг олдини олиш бўйича назорат тадбирлари бошқа ҳудудларда ҳам давом эттирилишини маълум қилди.

custom img

Ўзбекистон Президентининг Сербияга расмий ташрифи якунланди

Аэропортда олий мартабали меҳмонларни Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич ва рафиқаси кузатиб қўйди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Сербиянинг маданий мероси билан танишди

Мулоқот чоғида Зироат Мирзиёева ва Тамара Вучич Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидладилар.

custom img

Белград кўчаларидан бирига “Тошкент” номи берилди

“Тошкент” кўчаси икки халқ дўстлигини мустаҳкамлашга қатъий интилишнинг ёрқин рамзига айланишига ишонч билдирилди.

custom img

Ўзбекистон Президенти Сербия Республикаси ордени билан тақдирланди

Сербия Президенти Александр Вучич Шавкат Мирзиёевга мамлакатнинг олий давлат мукофотини топширди.

custom img

Намангандаги резина ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин чиқди

Ёнғин қарийб бир соатда бартараф этилди.

custom img

Тошкентда мактаб ўқувчилари оммавий жанжаллашди

Ҳолат юзасидан уларнинг ота-оналарига маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

custom img

Туркияда ўзбекистонлик келин тилла ўғирлагани ҳақидаги айбловларни рад этди

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси расмий муносабат билдирди.

custom img

Янги Тошкентда қурилиш маҳсулотлари ёниб кетди

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"