Ўзбекистон

Андижонда оғир ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Юк машинасининг тормоз тизимида носозлик юзага келиб, еттита автомобиль билан тўқнашган.

Андижонда оғир ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

2026 йил 10 октябрь куни соат 09:40 ларда Булоқбоши тумани «Нефтчилар» МФЙ, Кончилар кўчасида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

 

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизматининг маълум қилишича, дастлабки маълумотларга кўра, «Нефтчилар — Кулла» йўналишида ҳаракатланган, 1978 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги тупроқ ортилган HOWO юк машинасининг тормоз тизимида носозлик юзага келган. Натижада ҳайдовчи бошқарувни йўқотган.

 

Юк машинаси қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган Cobalt, Nexia, BY Song Plus ва Nexia-2 автомобиллари, шунингдек, йўлнинг ўнг томонида тўхтаб турган Nexia-3, Damas ва Matiz билан тўқнашган. Ҳодиса оқибатида кўча бўйидаги дўконларга ҳам зарар етган.

 

ЙТҲ натижасида уч киши воқеа жойида ҳалок бўлган. HOWO ҳайдовчиси ва яна уч нафар фуқаро турли тан жароҳатлари билан туман шифохонасига ётқизилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Булоқбоши тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ҳодисанинг барча ҳолатларини аниқлаш бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: асосий сабаблар маълум қилинди

Пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: асосий сабаблар маълум қилинди

3 ноябрга ўтар кечаси Тошкентда ҳаво ифлосланиши кучайиши мумкин.

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Қўлга олинган шахслар бир йилдан буён Ўзбекистон ҳудудида гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш билан шуғулланиб келган.

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Турк ОАВлари пичоқбозлик қурбонини ўзбекистонлик деб кўрсатган эди.

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Айни пайтда автомашина белгиланган тартибда хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Ижро ҳаракатлари давомида собиқ ходим раҳбар котибаси лавозимига қайта тикланган.

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Ҳозирги кунда ижро иши амалдаги қонунчилик талабларига асосан тамомланган.

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Натижада болалар отаси бағрига қайтарилиб, суд қарори ижроси таъминланган.

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Маълум бўлишича, 11 ва 7 ёшли икки қизалоқ узоқ вақт онасидан алоҳида яшаган.