Ўзбекистон

Сел ва фожиа: Қашқадарёда Damas оқизиб кетилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Қидирув-қутқарув ишлари давомида автомобилдаги йўловчининг жасади топилган.

Сел ва фожиа: Қашқадарёда Damas оқизиб кетилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди



Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида кучли ёмғир сабаб юзага келган сел оқими Damas автомобилини оқизиб кетди. Ҳодиса оқибатида автомобилда бўлган йўловчи ҳалок бўлган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.


Маълум қилинишича, 13 октябрь куни соат 17:30 атрофида туманнинг тоғли ҳудудларида қисқа муддатли кучли ёмғир ёғган. Бунинг оқибатида Қўнғирот маҳалласидаги Шакарбулоқ қишлоғи ҳудудидан сел оқими ўтган.


Шу вақтда йўлдан адашган Damas ҳайдовчиси ва унинг ҳамроҳи йўналишни аниқлаш учун сел ўтадиган ҳудудда тўхтаган. Автомобиль сирпаниб, сел йўлининг чуқурроқ қисмига тушиб қолган.


Ҳайдовчи машинадан тушиб, телефон орқали боғланишга уринган ва ҳамроҳини сел келаётгани ҳақида огоҳлантирган. Бироқ сел оқими автомобиль ва унинг ичида қолган йўловчини оқизиб кетган.


Олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари давомида йўловчининг жасади топилган. Ҳодиса жойига туман ҳокимлиги, Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда Ички ишлар бўлими масъуллари жалб этилган.

Педофилларга умрбод қамоқ: Президент кутилган қонунни имзолади

Педофилларга умрбод қамоқ: Президент кутилган қонунни имзолади

14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этган шахсларга 25 йилгача ёки умрбод қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

Автобус тозалигига бепарволик қимматга тушди: уч механик жаримага тортилди

Автобус тозалигига бепарволик қимматга тушди: уч механик жаримага тортилди

Тошкентда 66-йўналишдаги автобуснинг санитария ҳолати ижтимоий тармоқларда танқид қилинган.

Халқаро курьерлик жўнатмалари арзонлашади: божхона йиғими 20 фоизга туширилади

Халқаро курьерлик жўнатмалари арзонлашади: божхона йиғими 20 фоизга туширилади

Бундан ташқари, айрим логистика марказлари 2040 йилгача ер ва мол-мулк солиқларидан озод қилинади.

Инфантинога Жаҳон чемпионатидан 1,72 млн доллар тўланган: маблағ ҳисоботда кўрсатилмаган

Инфантинога Жаҳон чемпионатидан 1,72 млн доллар тўланган: маблағ ҳисоботда кўрсатилмаган

Тўловнинг ФИФА йиллик ҳисоботида кўрсатилмагани раҳбар даромадларининг шаффофлиги юзасидан саволларни келтириб чиқарди.

44 млн сўмга сотилаётган қалбаки долларлар: уч киши ушланди

44 млн сўмга сотилаётган қалбаки долларлар: уч киши ушланди

Қалбаки пуллар Туркиядан олиб келингани аниқланган.

Фарғонада тезлик фожиаси: BMW ҳайдовчиси ЙТҲда вафот этди

Фарғонада тезлик фожиаси: BMW ҳайдовчиси ЙТҲда вафот этди

Ҳайдовчи кескин бурилишда тезликни ошириб, бошқарувни йўқотган ва устунга урилган.

Иситиш тарифлари ҳар йили 10 фоизгача ошиши мумкин: янги тартиб таклиф қилинди

Иситиш тарифлари ҳар йили 10 фоизгача ошиши мумкин: янги тартиб таклиф қилинди

Иситиш тарифларини ҳар йили 1 майдан индексация қилиш, иссиқлик энергияси нархини 15 фоизгача камайтириш ва тармоқлардаги йўқотишларни қисқартириш чоралари кўриб чиқилмоқда.

Қурилиш лицензияси 2–3 кунда берилиши мумкин: ойлаб кутиладиган жараён рақамлаштирилади

Қурилиш лицензияси 2–3 кунда берилиши мумкин: ойлаб кутиладиган жараён рақамлаштирилади

Лицензия олиш учун 30–40 тагача ҳужжат тақдим этиш талабини бекор қилиш таклиф этилмоқда.