Ўзбекистон

Одилхон Исмоилов иши: у уч йиллик синов муддати билан озод қилинди

«Райҳон оилавий миллий таомлари» таъсисчиси Одилхон Исмоилов озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган эди.

Одилхон Исмоилов иши: у уч йиллик синов муддати билан озод қилинди

Наманган вилоят судининг апелляция инстанцияси Одилхон Исмоиловга нисбатан тайинланган жазони шартли деб ҳисоблаш ҳақида қарор чиқарди. У суд залида қамоқдан озод қилинди. Бу ҳақда Наманган вилояти судлари ахборот хизмати хабар берди.

 

Жиноят ишлари бўйича Поп туман судининг 2026 йил 13 июлдаги ҳукми билан 1977 йилда Наманган вилоятида туғилган, «Райҳон оилавий миллий таомлари» таъсисчиси Одилхон Исмоилов озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган эди.

 

Ушбу жиноят иши Наманган вилоят судининг апелляция инстанциясида қайта кўриб чиқилди.

 

Суд иш доирасида етказилган зарарнинг бир қисми депозит ҳисоб рақамига нақд пул шаклида топширилганини, Исмоиловга тегишли айрим мулклар банк балансига ўтказилиши белгиланганини ҳамда хатланган мулкларни сотишдан тушган маблағлар зарарни қоплашга йўналтирилганини инобатга олди. 

 

Шунингдек, зарарни қоплаш учун унинг ўзи ва яқин қариндошларига тегишли мулклардан фойдаланилгани қайд этилди.

 

Апелляция суди Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди бўйича тайинланган жазони ўзгаришсиз қолдирди. Бироқ Жиноят кодексининг 72-моддасига асосан, жазони уч йиллик синов муддати билан шартли деб ҳисоблаш белгиланди.

 

Шу тариқа, Одилхон Исмоилов суд залида қамоқдан озод қилинди.

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Айни пайтда автомашина белгиланган тартибда хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Ижро ҳаракатлари давомида собиқ ходим раҳбар котибаси лавозимига қайта тикланган.

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Ҳозирги кунда ижро иши амалдаги қонунчилик талабларига асосан тамомланган.

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Натижада болалар отаси бағрига қайтарилиб, суд қарори ижроси таъминланган.

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Маълум бўлишича, 11 ва 7 ёшли икки қизалоқ узоқ вақт онасидан алоҳида яшаган.

Фарғонада фермердан 192,6 млн жарима ундирилди

Фарғонада фермердан 192,6 млн жарима ундирилди

Аниқланишича, фермер хўжалиги раҳбари минерал ўғит етказиб беришни ваъда қилиб, фуқародан 20 минг АҚШ доллари олган.

Самарқандда МИБ газ таъминоти корхонаси фойдасига 20,8 млрд сўм маблағ ундирди

Самарқандда МИБ газ таъминоти корхонаси фойдасига 20,8 млрд сўм маблағ ундирди

Шу тариқа йил бошидан буён 3 124 та ижро ҳужжати тамомланган.

Тошкентда фуқаро МИБ орқали хонадонга киритилди

Тошкентда фуқаро МИБ орқали хонадонга киритилди

Маълум бўлишича, у турмуш ўртоғи билан низолашиб келган.