Ўзбекистон

25 минг долларлик келишув: Тошкент тумани ҳокими ўринбосари ушланди

У тадбиркорга 1 гектар ер майдонини аукцион орқали олиб бериш эвазига пул талаб қилган.

25 минг долларлик келишув: Тошкент тумани ҳокими ўринбосари ушланди

 

Тошкент вилоятининг Тошкент тумани ҳокими ўринбосари тадбиркорга қурилиш технологиялари ва композит эшиклар ишлаб чиқариш саноат мажмуасини ташкил этиш учун туман ҳокимлиги балансидаги 1 гектар ер майдонини аукцион савдоларига чиқариб, олиб беришни ваъда қилган. Бунинг учун у давлат активларини бошқариш тизимида ишловчи танишлари орқали ёрдам беришини айтиб, 25 минг доллар талаб қилган. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси маълум қилди.

 

Ўтказилган тезкор тадбирда ҳоким ўринбосари сўралган пулни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Ҳолат юзасидан мансабдор шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «г» банди ҳамда 28, 211-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Автобус ҳаракати давомида ёнғин содир бўлдими? Расмий муносабат билдирилди

Автобус ҳаракати давомида ёнғин содир бўлдими? Расмий муносабат билдирилди

Ҳодисадан сўнг автобус йўналишдан чиқарилиб, автобус саройига қайтарилган.

Энергетика тараққиётнинг юраги: Ўзбекистонда энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Энергетика тараққиётнинг юраги: Ўзбекистонда энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Умумий қиймати 4,7 миллиард долларлик олтита энергетика лойиҳаси бўйича битимлар имзоланди.

16 ёшли қиз осилган ҳолда топилди: Бош прокуратура маълумот берди

16 ёшли қиз осилган ҳолда топилди: Бош прокуратура маълумот берди

Ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.

Пешлавҳа учун ортиқча ҳужжат керак эмас: ташқи рекламага оид тартиб ўзгарди

Пешлавҳа учун ортиқча ҳужжат керак эмас: ташқи рекламага оид тартиб ўзгарди

Ўзбекистонда энди бино ва иншоотлардаги пешлавҳалар ташқи реклама ҳисобланмайди.

Тошкентда иссиқ сув нега ҳидланяпти? Лаборатория текшируви бошланди

Тошкентда иссиқ сув нега ҳидланяпти? Лаборатория текшируви бошланди

Бешта туманда иссиқ сув сифати юзасидан келиб тушган мурожаатлар бўйича текширув бошланди.

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашди: айрим ҳудудларда ифлосланиш даражаси ошди

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашди: айрим ҳудудларда ифлосланиш даражаси ошди

Айрим ҳудудларда қисқа муддатли носоғлом даража қайд этилган.

Икки йиллик дастур: Чекка ҳудудлардаги мактабларга ёш мутахассислар юборилади

Икки йиллик дастур: Чекка ҳудудлардаги мактабларга ёш мутахассислар юборилади

Мутахассислар мактабларда ишлаш билан бирга педагогик ва лидерлик бўйича тренинглардан ўтади.

Контрактнинг 25 ёки 50 фоизи: талабалар қачонгача тўлаши керак?

Контрактнинг 25 ёки 50 фоизи: талабалар қачонгача тўлаши керак?

Шунингдек, кундузги бакалавриатда ўқиётган педагоглар фарзандлари контракт суммасининг 30 фоизини қоплаб бериш учун ариза топшириши мумкин.