Жаҳон

Истанбул ва яна икки вилоятда сув тошқини хавфи: ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Кучли ёмғир ва шамол сув тошқинлари ҳамда йўлларда ҳаракатланиш қийинлашишига олиб келиши мумкин.

Истанбул ва яна икки вилоятда сув тошқини хавфи: ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

 

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси Туркиянинг Истанбул, Ялова ва Кожаэли вилоятларида истиқомат қилаётган ҳамда вақтинча бўлиб турган фуқароларни об-ҳаво шароити ёмонлашиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

 

Қайд этилишича, кучли ёмғир ва шамол сув тошқинлари, йўлларда ҳаракатланишнинг қийинлашиши ва бошқа фавқулодда вазиятларни келтириб чиқариши мумкин.

 

Шу муносабат билан ватандошларимизга қуйидаги эҳтиёт чораларига риоя қилиш тавсия этилди:

  • зарурат бўлмаса, узоқ масофаларга сафар қилмаслик;

  • кучли ёмғир вақтида сув тўпланиши мумкин бўлган пастқам ҳудудлар, ерости йўллари ва туннеллардан узоқроқ юриш;

  • денгиз соҳиллари, дарахтлар, электр узатиш тармоқлари ҳамда мустаҳкам ўрнатилмаган конструкциялар яқинида эҳтиёт бўлиш;

  • автомобиль бошқаришда тезликни камайтириш ва хавфсиз масофани сақлаш;

  • Туркиянинг ваколатли идоралари томонидан берилаётган расмий огоҳлантириш ва тавсияларга амал қилиш.

 

Бош консулхона фуқароларни ўз хавфсизлиги ва яқинларининг саломатлигига алоҳида эътибор қаратишга чақирди.

Исроил 2023 йилдан бери 2 мингдан ортиқ фаластинлик болани ҳибсга олди — ҳисобот

Исроил 2023 йилдан бери 2 мингдан ортиқ фаластинлик болани ҳибсга олди — ҳисобот

Фаластинлик маҳбуслар жамияти болаларга нисбатан қийноқлар, очлик ва тиббий ёрдамдан маҳрум қилиш ҳолатлари кузатилаётганини билдирди.

Покистонда мактаб томи қулади: 32 ўқувчи ва бир ўқитувчи ҳалок бўлди

Покистонда мактаб томи қулади: 32 ўқувчи ва бир ўқитувчи ҳалок бўлди

Қутқарувчилар вайроналар остида яна болалар қолиб кетган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

“Зеленскийнинг кетиш вақти келди” — Илон Маск

“Зеленскийнинг кетиш вақти келди” — Илон Маск

Аввалроқ Дональд Трамп ҳам Украинада янги президент сайлаш вақти келганини билдирган эди.

Францияда ўқувчилар намойишлари: қарийб 8 минг киши ҳибсга олинди

Францияда ўқувчилар намойишлари: қарийб 8 минг киши ҳибсга олинди

Намойишлар вақтида полиция ходимлари, таълим соҳаси вакиллари ва ўқувчилар ҳам жароҳатланган.

Қозоғистонга кириш қоидалари ўзгаради: электрон рухсатнома мажбурий бўлади

Қозоғистонга кириш қоидалари ўзгаради: электрон рухсатнома мажбурий бўлади

Янги тартиб 2026 йил ноябридан босқичма-босқич жорий этилади.

АҚШ Эронга қарши “барча бомбаларнинг онаси”дан фойдаланиши мумкин — CNN

АҚШ Эронга қарши “барча бомбаларнинг онаси”дан фойдаланиши мумкин — CNN

АҚШ Эроннинг энергетика ва ядровий объектларига зарба бериш режаларини муҳокама қилмоқда.

11 йилда 81 мингга яқин мигрант ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди — БМТ

11 йилда 81 мингга яқин мигрант ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди — БМТ

Уларнинг камида 4 414 нафари болалар бўлган.

Репер Navai Қозоғистонда ушланди: у гиёҳванд моддалар контрабандасида гумонланмоқда

Репер Navai Қозоғистонда ушланди: у гиёҳванд моддалар контрабандасида гумонланмоқда

Унинг автомобилидан гиёҳвандлик воситаси топилган, хонанда эса вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.