Жаҳон

Исроил 2023 йилдан бери 2 мингдан ортиқ фаластинлик болани ҳибсга олди — ҳисобот

Фаластинлик маҳбуслар жамияти болаларга нисбатан қийноқлар, очлик ва тиббий ёрдамдан маҳрум қилиш ҳолатлари кузатилаётганини билдирди.

Исроил 2023 йилдан бери 2 мингдан ортиқ фаластинлик болани ҳибсга олди — ҳисобот

Исроил қамоқхоналарида ҳозирда камида 350 нафар фаластинлик бола сақланмоқда. Фаластинлик маҳбуслар жамияти уларнинг оғир шароитларда сақланаётгани, қийноқлар ва тиббий ёрдамдан маҳрум қилиш ҳолатлари кузатилаётганини билдирди.

 

Ташкилотнинг чоршанба куни эълон қилинган ҳисоботига кўра, Исроил кучлари 2023 йил октябридан буён 2 мингдан ортиқ фаластинлик болани ҳибсга олган. Ҳисоботда Исроил расмийлари фаластинлик болаларни нишонга олишни кучайтираётгани таъкидланган.

 

Маълумотларга кўра, сешанба куни босиб олинган Ғарбий Соҳилнинг Хеврон шаҳрида камида олти нафар бола ҳибсга олинган. Ғазо секторида ҳибсга олинган болаларнинг аниқ сони эса номаълум. Ташкилот буни минглаб одамларнинг, жумладан, болаларнинг бедарак йўқолгани ва мажбурий равишда ғойиб қилиниши билан изоҳлаган.

 

Ҳисоботда айблов эълон қилмасдан ва озод этилиш санасини белгиламасдан ҳибсда сақлаш болаларни оилавий ҳаёт ҳамда таълимдаги барқарорликдан маҳрум этаётгани қайд этилган.

 

Қамоқхоналардаги болаларнинг аҳволи

 

Ташкилот Исроил қамоқхоналарида қўрқитиш, қийноқлар, очлик ва тиббий ёрдам кўрсатмаслик ҳолатлари кузатилаётганини билдирган. Ҳисоботда 15 ёшли Муҳаммад Ҳамиднинг иши келтирилган. У Офер қамоқхонасида сақланаётганида қўтир касаллигини юқтириб олган. Кейинчалик унда оғир инфекциялар ривожланган, юрак операциясини бошдан кечирган ва оғир аҳволда реанимацияга ётқизилган. Шундан сўнг унинг бир оёғи ампутация қилинган.

 

Шунингдек, 17 ёшли Валид Аҳмад 2025 йил март ойида Мегиддо қамоқхонасида олти ой сақланганидан кейин вафот этгани қайд этилган. Ўша йилнинг декабрида Исроил судьяси унинг ўлими юзасидан терговни тўхтатган. Судья очликдан азият чекканига оид далиллар борлигини, бироқ ўлимнинг аниқ сабаби узил-кесил аниқланмаганини билдирган.

 

Исроил қамоқхоналарида америкалик ўсмирлар ҳам сақланмоқда

 

Ҳисоботда Исроил қамоқхоналарида айбловсиз сақланган АҚШ фуқароси бўлган ўсмирлар ҳақида ҳам маълумот берилган. Валид Аҳмад билан бирга Мегиддо қамоқхонасида сақланган, Флоридада яшовчи Муҳаммад Иброҳим АҚШдаги ташкилотлар ва юқори мартабали қонунчиларнинг саъй-ҳаракатларидан сўнг озод қилинган.

 

Яна бир америкалик ўсмир Абдулкарийм Исо Аҳмад Сафий июнь ойида Ғарбий Соҳилдаги уйидан тунги рейд вақтида олиб кетилган. У ҳибсда 18 ёшга тўлганидан кейин Офер қамоқхонасининг вояга етганлар сақланадиган бўлимига ўтказилган.

 

Июль ойида эса 16 ёшли америкалик Адам Важеҳ Абдулфаттоҳ Каракраҳ ҳибсга олинган. Унинг оиласи гаров пули тўлаганидан кейин ўсмир август ойида озод этилиши кутилган, бироқ Исроил расмийлари қарорни кутилмаганда бекор қилган.

 

Фаластинлик маҳбуслар жамияти халқаро ҳамжамиятни ўзбошимчалик билан ҳибсга олинган болаларни озод қилиш, ҳуқуқбузарликлар юзасидан тергов ўтказиш ҳамда қийноқлар, очлик ва тиббий ёрдамдан маҳрум қилиш ҳолатларига чек қўйиш учун амалий чоралар кўришга чақирган.

 

Al Jazeera маълумотига кўра, Исроил 2023 йил октябрида бошланган урушдан бери Ғарбий Соҳилда 25 мингдан ортиқ фаластинликни, Ғазо секторида эса яна минглаб кишини ҳибсга олган.

Ҳусийлар Ямандаги президент саройи мажмуасига ракета зарбалари берди: икки киши ҳалок бўлди

Ҳусийлар Ямандаги президент саройи мажмуасига ракета зарбалари берди: икки киши ҳалок бўлди

Ҳужум вақтида мажмуада бўлган ҳукумат аъзолари жабрланмаган.

Покистонда мактаб томи қулади: 32 ўқувчи ва бир ўқитувчи ҳалок бўлди

Покистонда мактаб томи қулади: 32 ўқувчи ва бир ўқитувчи ҳалок бўлди

Қутқарувчилар вайроналар остида яна болалар қолиб кетган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

“Зеленскийнинг кетиш вақти келди” — Илон Маск

“Зеленскийнинг кетиш вақти келди” — Илон Маск

Аввалроқ Дональд Трамп ҳам Украинада янги президент сайлаш вақти келганини билдирган эди.

Францияда ўқувчилар намойишлари: қарийб 8 минг киши ҳибсга олинди

Францияда ўқувчилар намойишлари: қарийб 8 минг киши ҳибсга олинди

Намойишлар вақтида полиция ходимлари, таълим соҳаси вакиллари ва ўқувчилар ҳам жароҳатланган.

Истанбул ва яна икки вилоятда сув тошқини хавфи: ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Истанбул ва яна икки вилоятда сув тошқини хавфи: ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Кучли ёмғир ва шамол сув тошқинлари ҳамда йўлларда ҳаракатланиш қийинлашишига олиб келиши мумкин.

Қозоғистонга кириш қоидалари ўзгаради: электрон рухсатнома мажбурий бўлади

Қозоғистонга кириш қоидалари ўзгаради: электрон рухсатнома мажбурий бўлади

Янги тартиб 2026 йил ноябридан босқичма-босқич жорий этилади.

АҚШ Эронга қарши “барча бомбаларнинг онаси”дан фойдаланиши мумкин — CNN

АҚШ Эронга қарши “барча бомбаларнинг онаси”дан фойдаланиши мумкин — CNN

АҚШ Эроннинг энергетика ва ядровий объектларига зарба бериш режаларини муҳокама қилмоқда.

11 йилда 81 мингга яқин мигрант ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди — БМТ

11 йилда 81 мингга яқин мигрант ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди — БМТ

Уларнинг камида 4 414 нафари болалар бўлган.