Жаҳон

“Яшашда давом этишингиз керак”: Жанубий Корея президенти фуқароларга мурожаат қилди

Мамлакат 2030 йилгача ўз жонига қасд қилиш даражасини пасайтирмоқчи.

“Яшашда давом этишингиз керак”: Жанубий Корея президенти фуқароларга мурожаат қилди



Жанубий Корея президенти Ли Чже Мён фуқароларни қандай вазиятга тушишидан қатъи назар, ҳаётдан воз кечмасликка ва қийинчиликларга дуч келганда мутахассислардан ёрдам сўрашга чақирди. У бу ҳақда Х ижтимоий тармоғида мамлакатда ўз жонига қасд қилиш кўрсаткичлари пасайгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдириб ёзди.


“Яшашингиз керак. Нима бўлишидан қатъи назар, яшашда давом этишингиз керак”, — деб ёзган президент. Унинг таъкидлашича, мутахассислар қийин вазиятдан чиқиш йўлини топишга ёрдам бериши мумкин.


Расмий статистика маълумотларига кўра, 2025 йилда Жанубий Кореяда ўз жонига қасд қилиш оқибатида 14 144 киши вафот этган. Ҳар 100 минг аҳолига тўғри келадиган кўрсаткич 2024 йилдаги 29,1 тадан 27,8 тага тушган. Шунга қарамай, Жанубий Корея Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD) мамлакатлари орасида ўз жонига қасд қилиш даражаси энг юқори давлат бўлиб қолмоқда.


2026 йилнинг январь–июль ойларида бундай ўлимлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12,3 фоизга камайган: 8 475 нафардан 7 432 нафарга тушган. Расмийлар иқтисодий қийинчиликлар билан боғлиқ ҳолатлар камайганини қайд этган. Бироқ ёшлар орасидаги вазият мураккаблигича қолмоқда.


13 октябрь куни президент ҳукумат йиғилишида ёшлар орасида ўз жонига қасд қилиш кўрсаткичи ошиб бораётганини билдирган. У бунга сабаб бўлиши мумкин бўлган омиллар қаторида кучли рақобат, ўқишдаги босим ва мактаблардаги безориликни санаб ўтган ҳамда профилактика чораларини кучайтиришга чақирган.


12 октябрь куни Жанубий Корея ҳукумати 2030 йилгача мўлжалланган ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш дастурини тасдиқлаган. Дастур қарздорлик, қашшоқлик ва ижтимоий яккаланиш муаммоларига дуч келган фуқаролар учун психологик ёрдам ва маслаҳат хизматларини кенгайтиришни назарда тутади. Ҳукумат ўз жонига қасд қилиш кўрсаткичини ҳар 100 минг аҳолига 18,9 тагача камайтиришни мақсад қилган.

Жанубий Кореяда умрбодга қамалган ўзбекистонлик озод қилинди: суд ишни қайта кўриб чиқади

Жанубий Кореяда умрбодга қамалган ўзбекистонлик озод қилинди: суд ишни қайта кўриб чиқади

Суд 2009 йилдаги такси ҳайдовчиси қотиллиги бўйича терговда қонунбузарликлар аниқлангани сабабли ишни қайта кўриб чиқишга қарор қилди.

Трамп ва Путиннинг дизель келишуви: АҚШ Конгрессида уни бекор қилиш таклиф этилди

Трамп ва Путиннинг дизель келишуви: АҚШ Конгрессида уни бекор қилиш таклиф этилди

Қонун лойиҳаси қабул қилинса, Россия дизелини халқаро бозорларга етказиб беришга берилган вақтинчалик рухсат бекор қилиниши мумкин.

“Дўзах санкциялари”: Трамп Россияга қарши янги чекловларни бекор қилди

“Дўзах санкциялари”: Трамп Россияга қарши янги чекловларни бекор қилди

АҚШ президенти Россия нефти ва газини харид қилувчи айрим давлатларга тарифлар жорий этиш чораларини ҳам тўхтатди.

Икки самолёт Москвага қўна олмади: Ўзбекистон рейслари йўналиши ўзгартирилди

Икки самолёт Москвага қўна олмади: Ўзбекистон рейслари йўналиши ўзгартирилди

Москвада эҳтимолий дрон ҳужуми хавфи сабаб “Ковер” режими жорий этилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ар-Риёд аэропортидаги вазият: Россия фуқароларига Саудия Арабистонига бормаслик тавсия қилинди

Ар-Риёд аэропортидаги вазият: Россия фуқароларига Саудия Арабистонига бормаслик тавсия қилинди

Ҳозирча Россия фуқароларини эвакуация қилишни режалаштирмаяпти.

Эрон ҳусийларга Ар-Риёд аэропортига ҳужум қилишда ёрдам берган — WSJ

Эрон ҳусийларга Ар-Риёд аэропортига ҳужум қилишда ёрдам берган — WSJ

Эроннинг кўмаги ҳарбий тайёргарлик, разведка ва ракеталарни бошқариш бўйича ёрдамни ўз ичига олган.

Дронлар таҳдиди ва юзлаб бекор қилинган рейслар: Россия аэропортларида вазият қандай?

Дронлар таҳдиди ва юзлаб бекор қилинган рейслар: Россия аэропортларида вазият қандай?

Октябрь ойининг дастлабки икки ҳафтасида Москванинг тўртта аэропортидаги чекловлар жами 101 соат давом этди.

Талабалар кўчаларга чиқди: Албанияда ҳукуматга қарши намойишлар авж олди

Талабалар кўчаларга чиқди: Албанияда ҳукуматга қарши намойишлар авж олди

Мамлакат бош вазири ҳукуматга қарши намойишлар ортида “ташқи кучлар” турганини даъво қилди.