1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

20 ёшли қиз 20 дан ортиқ эркакка ОИТС юқтирди

Айбдор пул ишлаш учун ўз касаллигини бошқаларга қасддан юқтиргани айтилмоқда.

20 ёшли қиз 20 дан ортиқ эркакка ОИТС юқтирди

 

Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман суди хабар беришича, 2002 йилда Ғиждувон туманида туғилган М.Р. тунги клублардан бирида ишлаб, бўш вақтларида фоҳишалик билан шуғулланган.

 

Соғлиғидан шикоят қилиб, туман касалхонасига борганида фуқарода ОИТС касаллиги мавжудлиги аниқлангангач, зудлик билан рўйхатга олинган ва мажбуриятлари ҳақида тушунтирилган. Шунингдек, у ўзидаги инфекцияни бошқаларга юқтирса, Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилган.

 

Аммо у пул эвазига эркаклар билан интим муносабатда бўлган ва касаллигини яшириб келган. Олиб борилган тергов-суриштирув ҳаракатлари М.Р. 20 нафардан ортиқ эркакка ОИТС касаллигини қасддан юқтирганини кўрсатди.

 

Айбдор пул ишлаш учун ўз касаллигини бошқаларга қасддан юқтирганини тан олган.

 

М.Р. Жиноят кодексининг 113-моддаси (Таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш) 4-қисми билан айбдор деб топилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика