Ўзбекистон

2022 йил якунигача барча ҳудудда буйрак трансплантацияси амалиёти йўлга қўйилади

2022 йил якунигача барча ҳудудларда буйрак трансплантасияси амалиёти йўлга қўйилиб, инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси илмий лабораторияси ташкил этилади. Шунингдек, 2022–2023 йилларда кам инвазив ва юқори технологик жарроҳлик амалиётлари кўлами кенгайтирилади. Президент бу хусусда қарор қабул қилди.

2022 йил якунигача барча ҳудудда буйрак трансплантацияси амалиёти йўлга қўйилади

 

 

Унга кўра, туман (шаҳар)ларда амалиётлар тури 60 тадан 79 тага, ҳудудларда эса 130 тадан 168 тага етказилиб, хирургия марказида юрак ва ўпка трансплантацияси жорий этилади.

 

2021 йилда юрак нуқсонларини даволаш учун мўлжалланган 500 та тиббий буюм (окклюдер) харид қилиш режалаштирилган. Бунинг учун Соғлиқни сақлаш вазирлигига 10 миллиард сўм ажратилган.

 

Бундан ташқари, 2021 йилда Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази филиаллари 42,5 миллиард сўмлик замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланади.

 

2022 йилдан бошлаб ҳар йили ўртача 2 500 та окклюдер (тиббий буюм) харид қилиш учун маблағлар ажратиш белгиланди.

 

Шу билан бирга, 2021-2022 ўқув йилидан Тошкент тиббиёт академиясининг Хирургия ва трансплантология кафедраси ташкил этилади.

 

Қарорга кўра, 2021 йил 1 ноябрдан Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва бошқа давлат тиббиёт муассасалари раҳбарларини соғлиқни сақлаш соҳасида бошқарув йўналиши бўйича қисқа муддатли ўқув курсларида қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш йўлга қўйилади.

 

2022-2023 ўқув йилида соғлиқни сақлаш соҳаси учун 50 нафар менежер мутахассисларни магистрлик йўналиши бўйича давлат гранти асосида Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер ва бошқа ОТМларда тайёрлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш чоралари кўрилади.

 

Бундан аввал хусусий шифохона томонидан кимлар бепул даволаниши мумкинлиги, Ўзбекистонда фармацевтикага ихтисослашган янги университет ташкил этилиши ҳамда Президент Ўзбекистонда пандемиянинг кейинги тўлқинларига йўл қўймаслик учун 3 та муҳим шартни айтгани ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.