Ўзбекистон

4 та вилоятда ер олиб бермоқчи бўлганлар ушланди

Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

4 та вилоятда ер олиб бермоқчи бўлганлар ушланди

Тошкент, Андижон, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар қилди.

 

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Чиноз туманида фаолият юритувчи адвокатлик бюроси адвокати ва унинг опаси ўзаро тил бириктириб, ҳозирда жазо муддатини ўтаётган маҳкумга тегишли фермер хўжаликка балиқчилик билан шуғулланиш учун 2016 йилда Чиноз тумани ҳокимининг қарорига мувофиқ 49 йил муддатга ижарага берилган 9,72 гектар ер майдонини сохта ҳужжатлар асосида давлат идораларидаги танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 35 минг АҚШ доллари олган вақтларида ушланди.

 

Навбатдаги ҳолатда, Андижон шаҳридаги улгуржи савдо фаолияти билан шуғулланувчи масъулияти чекланган жамиятнинг муқаддам бир неча маротаба судланган раҳбари 1985 й.т., якка тартибдаги тадбиркор билан тил бириктириб, ўзига Асака тумани ҳокимининг 2020 йилдаги қарорига асосан иссиқхона иншоотлари қуриш мақсадида ажратилган 1 гектар ер майдонининг тоифасини мансабдор танишлари орқали ўзгартириб, у ерда 30 та коттеж типидаги уй-жойлар қуриш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига харидордан 230 минг АҚШ доллари талаб қилишади. 

Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, улар сўралган пул маблағидан 30 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтларида ушланди. 

 

Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ўтказган тезкор тадбирда, Жарқўрғон туманидаги чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалик раҳбари 2015 йилда туман ҳокимининг қарори билан чорвачилик ва қишлоқ хўжалиги махсулотлари етиштириш мақсадида 49 йил муддатга ижарага берилган ер майдонининг 11 гектар қисмини кадастр идораларидаги танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 430 млн. сўм талаб қилиб, олдиндан 23.600 АҚШ доллари ва 100 млн. сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. 

 

Давлат хавфсизлик хизматининг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ўтказган тезкор тадбирда эса Урганч шаҳрида яшовчи, 1969 ва 1980 йилларда туғилган 2 нафар фуқаро, Урганч тумани ҳокимлиги захирасидаги 5 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали, маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси қурмоқчи бўлган тадбиркор номига расмийлаштириб бериш эвазига 350 млн. сўм талаб қилишиб, олдиндан 300 млн. сўм олган вақтларида ушланди.

 

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Шавкат Мирзиёев Каллибек Камалов хотирасини ёд этди

Каллибек Камалов кўп йиллар Қорақалпоғистонда раҳбарлик лавозимларида фаолият юритиб, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожига ҳисса қўшган.

custom img

Пенсияни кўпайтириб бериш ваъдаси: Урганчда ҳоким ёрдамчиси ушланди

У фуқаронинг турмуш ўртоғи пенсиясини ошириб беришни ваъда қилиб, ундан 15 млн сўм олган.

custom img

3472 сўмгача: Тошкент вилоятида ичимлик суви ва оқова сув тарифлари оширилади

Янги тарифлар 3 октябрдан кучга киради.

custom img

Истанбул–Тошкент рейси 3 соатдан ортиқ кечикди: Рақобат қўмитаси ўрганиш бошлади

Йўловчиларга зарур ахборот ва хизматлар кўрсатилгани ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларига риоя этилгани текширилмоқда.

custom img

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга икки кунлик ташриф билан боради

Ташриф давомида ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказилади.

custom img

Қарздорлик эвазига пора: Оҳангаронда МЧЖ раҳбари ушланди

Бош пудратчи асфальтлаштириш объектини ёрдамчи пудратчига бириктириб бериш ҳамда 1,2 млрд сўмлик қолган тўловни амалга ошириш эвазига 83,5 минг доллар талаб қилинган.

custom img

Чиқиндидан электр: Жиззахда кунига 1 000 тонна чиқинди қайта ишланади

Жиззах ва Сирдарё вилоятларида чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқариш лойиҳаси йўлга қўйилади.

custom img

Актриса Ёдгора Зиёмуҳамедова 74 ёшида вафот этди

Актриса 34 йилдан ортиқ вақт давомида Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида фаолият юритган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"