Ўзбекистон

Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегара сув тошқини сабаб ювилиб кетди

Афғонистон томони чегаралар янги стратегия бўйича қайта тикланишини маълум қилди.

Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегара сув тошқини сабаб ювилиб кетди

Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегара сув тошқини туфайли ювилиб кетган ва у қайтадан аниқланади. Бу ҳақида Афғонистон Энергетика ва сув ресурслари вазири вазифасини бажарувчи Абдуллатиф Мансур маълум қилди.

 

Унинг сўзларига кўра, сув тошқини туфайли ноаниқ бўлган Афғонистон билан Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги чегараларни белгилаш янги стратегия бўйича амалга оширилади.

 

Абдуллатиф Мансурнинг айтишича, Афғонистон раҳбари кўрсатмалари асосида тузилган режа Ички ишлар, Мудофаа вазирлиги, Разведка бош бошқармаси ва Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилади.

 

"Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистон билан чегараларимиз сув тошқинлари туфайли ювилиб кетди. Муҳими шундаки, биз ўтмиш чегараларини белгилаш бўйича муҳим ишларни амалга оширмоқдамиз ва йигирма кун аввал бу масалани Афғонистон раҳбари билан муҳокама қилдик", — деди у.

 

Вазир чегараларни тиклаш бўйича янги стратегия қандай бўлишига аниқлик киритмади.

 

Шу билан бирга, Мансур Афғонистоннинг сув бошқаруви ва энергия ишлаб чиқаришга бўлган эҳтиёжини таъкидлаб, бу борада йирик тўғонларни қуриш, сув, шамол ва қуёш ресурсларидан фойдаланиш орқали ўзини ўзи таъминлашга эришишни мақсад қилганини айтди.

 

Шунингдек, Афғонистон расмийси сув ресурсларини бошқариш қўшни давлатларга зарар келтирмаслигини таъкидлади.

 

"Бизнинг ҳеч бир ҳаракатимиз қўшниларимизга зарар етказишга қаратилмаган ва биз қўшниларимизга зарар етказиш учун ўзимизга тегишли улушдан кўпроқ сув сарфлаганимиз йўқ ва шундай қилиш ниятимиз ҳам йўқ", — дея қўшимча қилди Энергетика ва сув ресурслари вазирлигининг катта маслаҳатчиси Фаруқ Аъзам.

custom img

Жанни Инфантино Ўзбекистонда: ФИФА делегацияси икки кунлик ташриф билан келди

ФИФА делегацияси Ўзбекистонда қатор футбол объектлари ва лойиҳалари билан танишади.

custom img

Аграр соҳада молиявий қўллаб-қувватлаш: айрим йўналишларга субсидиялар берилади

Пахта етиштириш, пахта-тўқимачилик кластерлари, ем-хашак экинлари ва совитилган гўшт импортини қўллаб-қувватлаш учун субсидиялар ажратилади.

custom img

Коммунал хўжалиги ходимлари учун: Ўзбекистонда янги фахрий унвон таъсис этилди

Уй-жой коммунал хўжалиги соҳасини ривожлантиришга ҳисса қўшган ва аҳолига хизмат кўрсатишни яхшилашда алоҳида хизмат кўрсатган ходимлар тақдирланади.

custom img

Тошкент халқаро метрология мактабига мезбонлик қилмоқда

BIPM–COOMET UTC SUMMER SCHOOL халқаро ёзги мактаби ўз ишини бошлади.

custom img

Глобал инновация индекси: Ўзбекистон 139 та давлат орасида 77-ўринни эгаллади

Мамлакат ўтган йилги натижасига нисбатан икки поғона юқорилаган.

custom img

Шавкат Мирзиёев Масъуд Пезешкиённи таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Эрон Президентлари минтақавий кун тартиби ҳамда бўлажак тадбирлар режаси юзасидан ҳам фикр алмашди.

custom img

Ботаника боғидаги дарахтлар кесиляптими? Фанлар академияси изоҳ берди

Тошкент Ботаника боғидаги дарахт кесиш ва қазиш ишлари ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.

custom img

4 йилда 445 та иш: 14 ёшгача бўлган болаларни зўрлаш ҳолатлари бўйича статистика эълон қилинди

Парламентда болаларни ҳимоя қилиш ва жазоларни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"