1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Афғонистондан 134 нафар талаба ўқишини давом эттириш учун Ўзбекистонга келди

2022 йилда яна 100 нафарга яқин афғонистонлик Термизга келади.

Афғонистондан 134 нафар талаба ўқишини давом эттириш учун Ўзбекистонга келди

Афғонистондан 134 нафар талаба ўқишини давом эттириш учун Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрига етиб келди, деб хабар бермоқда Спутник.

 

Қайд этилишича, Афғонистон учун мутахассислар тайёрлайдиган Термиз таълим ўқув маркази директори Ойбек Рўзиев маълумотни тасдиқлаган.

 

«Афғонистондан 134 нафар талаба ўқишини давом эттириш учун келди. Кайфияти аъло. Таътилдан сўнг ўқишлар бошланади», — деган у.

 

Термизда афғонистонликлар икки мутахассислик — ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси ва темир йўл қурилиши ва эксплуатацияси йўналишларида таҳсил олади. Ўқиш пули паритет асосида тўланади.

 

2021 йилги ўқув мавсумида Афғонистондаги сиёсий вазият кескинлашуви сабаб биринчи курс талабалари ўқишга қабул қилинмаганди. Лекин ҳозирда Ўзбекистон ва Афғонистон расмийлари ўртасида келишувга эришилган ва 2022 йилда яна 100 нафарга яқин афғонистонлик Термизга келади.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика