1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Аҳмад Дониш кўчасидаги йўлнинг чўкиш ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Мазкур иш юзасидан Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Прокуратура органи ходимлари текширув ўтказган.

Аҳмад Дониш кўчасидаги йўлнинг чўкиш ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

 

Жорий йилнинг март ойида Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги Аҳмад Дониш кўчасидаги автомобиль йўлининг 500 метр қисмида 40-50 см.гача чўкиш ҳолати юзага келгани туфайли, ушбу ҳудудда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланганди.

 

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Прокуратура органларининг ўрганишлари натижасида мазкур ҳолат юзасидан қуйидагилар аниқланди:

 

— Мутасадди ташкилотлар томонидан «Юнусобод — Туркистон» ер ости метро конструкциясининг атрофини ва ён қисмларини тупроқ билан қайта тўлдириш ва зичлаш ишлари сифатли бажарилмаган;

— техник назорат талаб даражасида олиб борилмаган;

— автомобиль йўлини реконструкция қилишда лойиҳалаштириш ишлари нотўғри олиб борилган.

 

Шу сабабли юқоридаги чўкиш ҳолати юзага келиб, натижада давлатга 4,5 миллиард сўм миқдорда зарар етказилган.

 

Ҳозирда ҳолат бўйича Республика Транспорт прокуратураси томонидан Тошкент метрополитени линияларини қуриш дирекцияси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 207-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунингдек, Аҳмад Дониш кўчасида юзага келган ҳолатни бартараф этиш бўйича мутасадди идоралар томонидан тегишли чора-тадбирлар ташкил этилмоқда

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика