Спорт

Алишер Усмоновнинг Бавариядаги вилласига рейд уюштирилди

Миллиардернинг матбуот хизмати қидирувларни қўрқитишнинг навбатдаги эпизоди деб атаган.

Алишер Усмоновнинг Бавариядаги вилласига рейд уюштирилди

 

Германия полицияси ва божхона ходимлари Мюнхен ва Тегернзе шаҳарларида Россиянинг Украинага бостириб кириши сабабли Европа санкциялари остида қолган олигарх, миллиардер Алишер Усмоновга тегишли бўлган бир қанча мулкларни тинтув қилгани айтилмоқда.

 

Маълум бўлишича, Германия божхона органлари томонидан санкциялар бўйича тузилган «Матрешка» махсус комиссияси тинтувлар суд қарори асосида ўтказилганини маълум қилган. Германия расмийлари россияликнинг исмини ошкор қилмаган. Айтилишича, гап миллиардер ўзбекистонлик Алишер Усмонов ҳақида кетмоқда.

 

Германия нашрларининг ёзишича, полиция Усмоновнинг Бавариянинг Роттах-Эгерн шаҳрида, Тегернзи кўли қирғоғидаги вилласига рейд уюштирганини даъво қилмоқда. Уйдан қимматбаҳо буюмлар, жумладан, Мерседес Майбач С500 каби ҳашаматли автомобиллар мусодара қилинган.

 

"Германия ҳуқуқ-тартибот идораларининг Алишер Усмоновга нисбатан хатти-ҳаракатлари катта ҳайрат ва шармандалик ҳиссини уйғотмоқда. Усмонов вакиллари тинтувлар унга тегишли объектларда ўтказилганини инкор этмоқда. Миллиардер ўзи асос солган трест активлари устидан назорат қилиш ҳуқуқига эга эмас ва трестга тегишли мол-мулк билан ҳозир нима бўлаётганини била олмайди”, дейилади тадбиркорнинг матбуот хизмати муносабатида.

 

Миллиардернинг матбуот хизмати қидирувларни қўрқитишнинг навбатдаги эпизоди деб атаган.

custom img

Эрон 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этади — FIFA

У халқаро футбол сиёсий кескинликлардан устун туриши кераклигини таъкидлади.

custom img

Ҳусанов апрель ойида “Сити”нинг энг яхши футболчиси бўлмади

Мухлислар овоз бериш натижаларига кўра, ушбу соврин жамоа ҳимоячиси Нико O'Райлига насиб этди.

custom img

Тошкент 2027 йилги пара енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

Мусобақада 100 дан ортиқ давлатдан қарийб 1 300 нафар спортчи қатнашиши кутилмоқда.

custom img

АҚШда футболчи Лионел Месси фирибгарликда айбланмоқда

Бунга ўтган йилнинг октябрь ойида Венесуэла терма жамоасига қарши ўйинда футболчининг қатнашмагани ва промоутерлик компаниясининг зарар кўргани сабаб бўлган.

custom img

Жавоҳир Синдаров Номзодлар турнирини рекордлар билан якунлади

Ўзбекистонлик шахматчи турнирни мағлубиятсиз ва 6 ғалаба билан тугатди.

custom img

Тарихий ғалаба: Жавоҳир Синдаров муддатидан аввал ғалаба қозонди

20 ёшли Синдаров жаҳон чемпиони унвони учун кечадиган баҳсда Доммаражу Гукешга қарши ўйнайди.

custom img

Футболчи Хушнудбек Авилов 27 ёшида вафот этди

Авилов фаолияти давомида мамлакатнинг бир қатор етакчи клубларида тўп сурган. Унинг ўлим сабаби ҳозирча очиқланмаган.

custom img

Ўзбекистон бокс терма жамоаси Осиё чемпионатида 3 та олтин медални қўлга киритди

Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани жами 11 та медаль билан якунлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"