Спорт

Ҳусанов апрель ойида “Сити”нинг энг яхши футболчиси бўлмади

Мухлислар овоз бериш натижаларига кўра, ушбу соврин жамоа ҳимоячиси Нико O'Райлига насиб этди.

Ҳусанов апрель ойида “Сити”нинг энг яхши футболчиси бўлмади

“Манчестер Сити” клуби апрель ойи якунларига кўра энг яхши футболчини эълон қилди. Мухлислар овоз бериш натижаларига кўра, ушбу соврин жамоа ҳимоячиси Нико O'Райлига насиб этди.

 

Клуб академияси тарбияланувчиси бўлган 21 ёшли футболчи ушбу номинация учун курашда ўзбекистонлик Абдуқодир Ҳусанов ва португалиялик Бернардо Силвани ортда қолдирди. Бу — O'Райлининг сўнгги уч ой ичида иккинчи бор ойнинг энг яхши ўйинчиси деб топилиши бўлди. У аввал ҳам февраль ойида ушбу эътирофга сазовор бўлган эди.

 

Клуб хабарида таъкидланишича, футболчи апрель ойида намоён этган юқори техник маҳорат, энергия ва тактик мослашувчанлик жамоа бош мураббийи Пеп Гуардиола қўл остидаги жамоанинг муваффақиятига салмоқли ҳисса қўшган. Жамоа ушбу даврда Англия Премер-лигаси ва мамлакат кубоги доирасидаги барча бешта учрашувда ғалаба қозонган.

 

Шунингдек, O'Райли гол уришда ҳам ўзини кўрсатди. У “Челси”га қарши сафар учрашувида (3:0) ҳисобни очган гол муаллифи бўлди.

 

Маълумот учун, Абдуқодир Ҳусанов бундан аввал 2025 йил февраль, 2026 йил январь ва март ойларида “Манчестер Сити”да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилган эди.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Мезбонлар икки тўп фарқи билан олдинда бораётганига қарамай, устунликни сақлаб қола олмади.

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

The Times маълумотига кўра, мусобақани кенгайтириш таклифи UEFA ва Осиё футбол конфедерацияси қаршилигига учраган.

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Унинг фикрича, клубдаги мураббийлик фаолиятининг ўзига хос афзаллиги бор.

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

41 ёшли ҳужумчи миллий жамоа сафида 23 йил давомида кийиб келган 7-рақамли футболкасини кейинги авлодга топширишини маълум қилди.

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Бунга минтақадаги вазият, логистика қийинчиликлари ва транспортдаги узилишларни сабаб қилиб кўрсатди.

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

Мусобақада жаҳон гроссмейстерлари Петер Леко ва Хампи Конеру ҳам қатнашмоқда.