Самарқандда Медиа ҳафталик якунланди
Ҳафталик доирасида 700 нафардан ортиқ иштирокчи қамраб олинди, медиа соҳасига 84 нафар мобилограф ва 109 нафар SMM мутахассиси кириб келди.

Самарқандда ўтказилган медиа ҳафталик доирасида 700 нафардан ортиқ иштирокчи қамраб олиниб, беш кун давомида кенг кўламли тренинг ва муҳокамалар ташкил этилди.

Тадбир давомида 50 дан зиёд мавзу бўйича 17 нафар малакали ментор иштирокида дебатлар ва амалий машғулотлар ўтказилди. Натижада медиа соҳасига 84 нафар мобилограф ва 109 нафар SММ мутахассиси кириб келгани қайд этилди. Шунингдек, 300 нафар контент яратишга қизиқувчи ёшлар ҳам жараёнга жалб этилди.

Медиа форум доирасида 500 дан ортиқ иштирокчи иштирок этиб, соҳада тизимли ёндашув, амалий тажриба ва очиқ мулоқот муҳити шакллантирилгани таъкидланди.

Мазкур ҳафталик давомида олинган билим ва кўникмалар, илгари сурилган янги ёндашувлар келгусида ҳудудий медиа ривожида муҳим омил бўлиб хизмат қилиши кутилмоқда.









