Жиноят

Бухорода эркакни “шантаж” қилган аёллар ушланди

Аёллардан бири эркак билан ишқий муносабатда бўлган ва ёзишмаларни тарқатмаслик учун пул талаб қилган.

Бухорода эркакни “шантаж” қилган аёллар ушланди

Бухоро вилояти Вобкент туманида икки аёл ўзаро тил бириктириб, оилали эркакни шантаж қилиш орқали пул талаб қилгани учун қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, жабрланувчи эркак ва 1991 йилда Қоракўл туманида туғилган аёл ўртасида ишқий муносабатдаги ёзишмалар бўлган. Ушбу ёзишмаларни аёлнинг дугонаси кўриб қолган ва уларни ошкор қилиш билан унга таҳдид қилган. Дастлаб аёл дугонасига пул бериб, вазиятни ёпишга уринган.

 

Кейинчалик икки аёл ўзаро тил бириктириб, ушбу ҳолатдан моддий манфаат кўришни режалаштирган. Аёл эркак билан боғланиб, ёзишмалар ошкор этилиши мумкинлигини билдириб, унга босим ўтказган. Улар сирни эркакнинг оиласи ва турмуш ўртоғига етказиш билан қўрқитиб, жами 6 млн 800 минг сўм миқдорида пул талаб қилган.

 

Тезкор тадбир давомида гумонланувчи аёллардан бири эркакка тегишли автомобилда 100 АҚШ доллари ва 5 млн 600 минг сўмни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

Ёзёвон туманида 1 килограмм опий гиёҳвандлик воситасини сотишга уринган икки нафар шахс қўлга олинди.

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.