Спорт

Ўзбекистон бокс терма жамоаси Осиё чемпионатида 3 та олтин медални қўлга киритди

Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани жами 11 та медаль билан якунлади.

Ўзбекистон бокс терма жамоаси Осиё чемпионатида 3 та олтин медални қўлга киритди

Бугун, 10 апрель куни Монголия пойтахти Улан-Батор шаҳрида ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионати якунланди. мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин медалга эга чиқди.

 

Бугунги финал беллашувларда рингга кўтарилган -65 кг вазнда Абдуллоҳ Мадаминов, -80 кг вазнда Фазлиддин Эркинбоев ва -90 кг вазнда Ҳалимжон Мамасолиев рақибларидан устун келди ва Ўзбекистон терма жамоасига турнирдаги илк олтин медалларни келтирди. - 85 кг вазнда Жасурбек Йўлдошев ва 75 кг вазнда Жавоҳир Абдураҳимов эса финалда мағлуб бўлиб кумуш медалларга эга чиқди. Шундай қилиб, Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани умумий 3 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза медаллари билан якунлади.

 

Терма жамоанинг Осиё чемпионатидаги ғолиб ва совриндорлари:

 

Олтин медаль: -65 кг – Абдуллоҳ Мадаминов, -80 кг – Фазлиддин Эркинбоев, -90 кг – Ҳалимжон Мамасолиев;

 

Кумуш медаль: -75 кг – Жавоҳир Абдураҳимов, -85 кг – Жасурбек Йўлдошев, -75 кг – Азиза Зокирова, -80 кг – Рухшона Парпиева;

 

Бронза медаль: -60 кг – Абдураҳмон Маҳмуджонов, -57 кг – Нигина Ўктамова, -70 кг – Ойша Тоирова, +80 кг – Олтиной Сотимбоева.

custom img

Эрон 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этади — FIFA

У халқаро футбол сиёсий кескинликлардан устун туриши кераклигини таъкидлади.

custom img

Ҳусанов апрель ойида “Сити”нинг энг яхши футболчиси бўлмади

Мухлислар овоз бериш натижаларига кўра, ушбу соврин жамоа ҳимоячиси Нико O'Райлига насиб этди.

custom img

Навбаҳор Ҳамидова World Boxing кубогида икки карра чемпион бўлди

У Остона шаҳрида бўлиб ўтган 2025-йилги турнирда ҳам олтин медални қўлга киритган.

custom img

Тошкент 2027 йилги пара енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

Мусобақада 100 дан ортиқ давлатдан қарийб 1 300 нафар спортчи қатнашиши кутилмоқда.

custom img

АҚШда футболчи Лионел Месси фирибгарликда айбланмоқда

Бунга ўтган йилнинг октябрь ойида Венесуэла терма жамоасига қарши ўйинда футболчининг қатнашмагани ва промоутерлик компаниясининг зарар кўргани сабаб бўлган.

custom img

Жавоҳир Синдаров Номзодлар турнирини рекордлар билан якунлади

Ўзбекистонлик шахматчи турнирни мағлубиятсиз ва 6 ғалаба билан тугатди.

custom img

Тарихий ғалаба: Жавоҳир Синдаров муддатидан аввал ғалаба қозонди

20 ёшли Синдаров жаҳон чемпиони унвони учун кечадиган баҳсда Доммаражу Гукешга қарши ўйнайди.

custom img

Футболчи Хушнудбек Авилов 27 ёшида вафот этди

Авилов фаолияти давомида мамлакатнинг бир қатор етакчи клубларида тўп сурган. Унинг ўлим сабаби ҳозирча очиқланмаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"