Ўзбекистон

Аллергик касалликлардан қандай халос бўлиш мумкин?

Ноябрь ойи уларни даволашни бошлаш учун энг яхши вақт.

Аллергик касалликлардан қандай халос бўлиш мумкин?

Шу кунларда Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт марказига мурожаатлар сони бир мунча ошган.

 

Мутахассислар буни ноябрь ойи мавсумий аллергик касалликларни даволашни бошлаш учун энг яхши вақт эканлиги билан изоҳлайди. Чунки ўсимликлар гуллаганида аллергиядан азият чекмасалик учун беморларга айни шу даврда аллерген специфик иммунотерапия (АСИТ) усули ёрдамида муолажа олиш тавсия этилади.

 

— Соҳамизда янгидан-янги диагностика ва даволаш усуллари жорий этилмоқда, — дейди марказ директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Илмира Разикова. — Шулардан бири аллерген специфик иммунотерапия (АИСТ) деб номланади.

 

Ушбу муолажа турида аллергенларнинг тузли-сувли эритмаси бемор организмига кичик дозаларда титрлаб юборилади. Шундан сўнг специфик антитана миқдори камайиши, яъни аллергенга нисбатан жавоб реакцияси пасайиши кузатилади.

 

Натижада қондаги умумий IgE миқдори озайиб, блокловчи антитана — IgG4 кўпаяди. Шу тариқа касаллик симптомлари камайиб, ҳатто хасталик беморни умуман безовта қилмайди.

 

Мутахассиснинг қайд этишича, АСИТ аллергик ринит ва бронхиал астманинг енгил ҳамда ўрта шаклларидан азият чекаётган 5 ёшдан ошган болалар ва катталарни даволашга мўлжалланган. Бироқ бу усул атопик дерматит, озиқ-овқат аллергияси муолажасида самара бермайди. Иммунитетни ўзгартирмайди.

 

Даволаш курси — 3 йилдан 5 йилгача. Муолажалар икки — инъекция ёки сублингуал усулда амалга оширилади. Иккинчи шакл таблетка ёки томизғи дориларни ўз ичига олади. Аммо ҳар иккисининг самарадорлиги бир хил.

 

Даволаш жараёнини бошлаш вақти беморнинг айнан нимага аллергияси борлиги билан боғлиқ. Масалан, дарахт гулчанглари хасталик қўзғатувчиси бўлса, кеч куз, қиш мавсуми ва май ойигача бўлган давр мақбул. Инъекция шаклида муолажани йил бўйи давом эттирса бўлади.

 

Уй чангларига аллергияси бўлганларни даволаш ҳам касалликнинг тинч даврида бошланади. Агар аломатлар мавжуд бўлмаса, муолажаларни йил бўйи қўллаш мумкин.

 

И.Разикованинг таъкидлашича, айни пайтда Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология марказида қўлланилаётган аллерген специфик иммунотерапия орқали даволаш усули юқори самара бермоқда.

Шар сабаб электр узилди: тўртта туман электрсиз қолди

Шар сабаб электр узилди: тўртта туман электрсиз қолди

Барча истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш 33 дақиқада тўлиқ тикланди.

Сержио Гор “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Сержио Гор “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Фармонда унинг инвестицияларни жалб қилиш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни илгари суришдаги хизматлари эътироф этилган.

Марко Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

Марко Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

АҚШ Давлат котиби ушбу орден билан Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлигини ривожлантиришдаги хизматлари учун тақдирланди.

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди

Ўзбекистон Президенти ва АҚШ Давлат котиби стратегик шерикликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди.

Россияга кетаётган ўзбекистонликлар камайди: меҳнат мигрантлари сони 13,2 фоизга тушди

Россияга кетаётган ўзбекистонликлар камайди: меҳнат мигрантлари сони 13,2 фоизга тушди

Шу билан бирга, Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 8,8 фоизга ошди.

60 км/соат ўрнига 201 км/соат: Бухорода Маlibu-2 ҳайдовчиси ушланди

60 км/соат ўрнига 201 км/соат: Бухорода Маlibu-2 ҳайдовчиси ушланди

Ҳайдовчи давлат рақамларини ўзбошимчалик билан ечиб, автомобиль салонига қўйган ва шаҳар ичида юқори тезликда ҳаракатланган.

С5+1 доирасидаги муҳим янгилик: Ўзбекистонда Google Pay ишга тушди

С5+1 доирасидаги муҳим янгилик: Ўзбекистонда Google Pay ишга тушди

Янгилик С5+1 форматидаги тадбирлар доирасида эълон қилинди.

17 ёшли курьер билан можаро: ресторан ходими 5 суткага қамалди

17 ёшли курьер билан можаро: ресторан ходими 5 суткага қамалди

Текширувда пиёдалар йўлагидан фойдаланиш қоидабузарликлари ҳам аниқланиб, ёзги майдонча олиб ташланди.