Аляскада 8,1 магнитудали зилзиладан сўнг цунами эълон қилинди
Американинг Аляска штатида 8,1 магнитудали зилзиладан сўнг цунами хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда АҚШнинг цунамидан огоҳлантириш маркази хабар қилди.

“Цунами хавфи: 8,1 магнитудали зилзила, Аляскадаги Чигник шаҳарчаси жануби-шарқида”, - дейилган Twitter'даги хабарда.
Кеча, 28 июль куни Перунинг шимолий қисмида ҳам 5,8 магнитудали зилзила содир бўлган. Мамлакат сейсмология хизмати Трухильо шаҳри ҳудудида ерости силкинишларини қайд этишди. Зилзила эпимаркази 747 минг одам яшайдиган пунктдан 98,5 км узоқликда, 40 км чуқурликда жойлашган.
Шарофат Маҳмудова







