Ўзбекистон

ДХХ 42 млрд. сўмлик лойиҳани ваъда қилган шахсларни қўлга олди

Андижонда йўл қурилиши бўйича йирик лойиҳани олиб бермоқчи бўлганлар пора билан ушланди.

ДХХ 42 млрд. сўмлик лойиҳани ваъда қилган шахсларни қўлга олди

Андижон туманида яшовчи, 1966-y.t. A.B. ва Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи, 1971-y.t. X.U. ўзаро тил бириктириб, йўл қурилиши соҳасида фаолият юритувчи МЧЖ раҳбарининг ишончига киришади.

 

Улар юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали, МЧЖга Асака туманидаги «4Р-112» автомобиль йўлининг 4 км. қисмига асфальтобетон қопламасини ётқизиш бўйича лойиҳани олиб бериш эвазига, лойиҳа учун ажратиладиган 42 млрд. сўмнинг 10 фоизини (4,2 млрд. сўм) беришини талаб қилишади.

 

Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан Андижон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда A.B. сўралган пул маблағи ҳисобидан 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 28,211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорликни кенгайтирмоқда: қатор муҳим битимлар имзоланди

Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорликни кенгайтирмоқда: қатор муҳим битимлар имзоланди

Савдо, ижтимоий таъминот ва чегара орқали товарлар ҳамда транспорт воситалари ҳаракати бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган ҳужжатлар қабул қилинди.

Ўзбекистон ва Туркия Президентлари учрашув ўтказди

Ўзбекистон ва Туркия Президентлари учрашув ўтказди

Икки мамлакат етакчилари кенг қамровли стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Доҳада Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази тақдимоти ўтказилди

Доҳада Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази тақдимоти ўтказилди

Тақдимотда Ўзбекистон ва Қатар вакиллари буюк алломалар мероси, ислом илмлари ривожи ҳамда икки мамлакат ўртасидаги илмий-маърифий ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Президенти Туркияга етиб борди

Ўзбекистон Президенти Туркияга етиб борди

Президенти Шавкат Мирзиёев ва рафиқасини Туркия Республикаси вице-президенти Жавдат Йилмаз ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Лицензиясиз Умра ташкил этиш: Андижон ва Фарғонада ноқонуний ҳолатлар фош этилди

Лицензиясиз Умра ташкил этиш: Андижон ва Фарғонада ноқонуний ҳолатлар фош этилди

Фуқаролардан жами 6 500 доллар талаб қилинган, ҳолатлар юзасидан тергов олиб борилмоқда.

Қаршида 21 ёшли қиз операциядан кейин вафот этди: прокуратура текширув бошлади

Қаршида 21 ёшли қиз операциядан кейин вафот этди: прокуратура текширув бошлади

Қизнинг аҳволи операциядан тўрт кун ўтиб оғирлашган.

Самарқандда ўқитувчи ўқувчи қизни калтаклади: расмий муносабат билдирилди

Самарқандда ўқитувчи ўқувчи қизни калтаклади: расмий муносабат билдирилди

Ҳолат мактаб таълими бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилмоқда.

Бир ойда 21 мингдан ортиқ баённома: автобусда йўл ҳақини тўламаганлар кўпайди

Бир ойда 21 мингдан ортиқ баённома: автобусда йўл ҳақини тўламаганлар кўпайди

Тошкентда чиптасиз юришга қарши назорат кучайди.