1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Андижонда ҳам завод ёниб кетди

Ёнғин бир соатда ўчирилган.

Андижонда ҳам завод ёниб кетди

10 сентябрь куни соат 23:58 да Андижон шаҳар Янги айланма кўчасида жойлашган МЧЖда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида вилоят ФВБга хабар келиб тушган. Соат 00:06 да айтилган манзилга ёнғин қутқарув экипажлари етиб борган ва соат 00:55 да ёнғин батамом ўчирилган.

 

Ҳолат натижасида МЧЖнинг шамоллатиш вентиляция шахтасида 90 М кв майдонда бўёқ қолдиқлари ёниб зарарланган. Тан жароҳати ҳолатлари қайд этилмаган. Ҳозирда ёнғин содир бўлиш омиллари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

 

Бундан аввал Тошкент вилояти, Зангиота тумани, «Эркин» МФЙда жойлашган бўёқ ишлаб чиқариш цехи биносида 10 сентябрь куни соат 14:15 да ёнғин содир бўлганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика