Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан комммунал хизмат кўрсатувчи корхоналар билан ҳамкорликда газ, электр энергияси ва ичимлик сувидан бўлган дебитор қарздорликни қисқартириш, ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш ҳамда аҳоли ўртасида тўлов интизомини мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилган рейд тадбирлари давомида юқори қарздорлик ундирилди.
Хусусан, Бюронинг Асака туман бўлими иш юритувидаги Асака туманлараро иқтисодий судининг ижро ҳужжатида қарздор “Шарқ баҳодири” фермер хўжалиги ҳисобидан Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонасига 168 514 971 сўм асосий қарз ва 23 592 096 сўм пеня ундирилиши кўрсатилган.
Бугунги тадбир натижасида қарздор фермер хўжалигидан Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси фойдасига жами 192 млн сўм қарздорлик ундирилиши таъминланди.


